Миллий туроператор Asialuxe Travel ва Travel World Group (TWG) компанияси барча ватандошларни Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги билан табриклайди. Шу муносабат билан компаниялар ўзингиз ва яқинларингизга Прага, Карловы Вары, Марианске-Лазне каби Чехиянинг илиқ курортларига унутилмас саёҳат совға қилишни таклиф қилади.


Нега айнан Прага

Узоқ йиллардан бери Чехия саёҳатчиларнинг севимли йўналишларидан бири ҳисобланади. Оловранг томлар шаҳри — Прага аввало ақл бовар қилмас манзараларга бой. Қадимий тарихи, жозибали архитектураси, мавҳумлик ва ўзига хослиги билан Чехия шаҳарларининг муҳити саёҳатчиларни ўзига тортаверади.


Чехиядаги тиббий туризм

Чехия пойтахти бўйлаб узоқ пиёда экскурсиялар курортлардаги шифобахш муолажалар билан қўшилиб, кузги ва қишки таътил учун айни муддао бўлади. Бундай таътил ота-оналар учун муносиб ҳадия бўлиши мумкин. Ахир Карловы Вары ва Марианске-Лазненинг юқори сифатда хизмат кўрсатиши, пухта тиббий кўриклари ва муолажалари меҳмонларга хотиржамлик, ғамхўрликни ҳис этишга ёрдам беради.


Чехия орқали Европанинг бошқа шаҳарларига бориш мумкинми

Прагага бориб, ҳар бир турист ноёб имкониятга эга бўлади, яъни улар Прага орқали муҳаббатга тўла Франция, меҳмондўст Италия, жазирама Испания, замонавий Германия ва ҳашаматли Швейцарияга евро турга чиқишлари мумкин. Натижада, саёҳатчилар бетакрор архитектура ва машҳур қадамжолар гувоҳи бўлишади ва Европа ошхонасининг мазали таомларини татиб кўришади.


Шенген визаси ҳақида

Бошқа мамлакатлар каби Чехияда ҳам виза чекловлари бор. Лекин Asialuxe Travel ва TWG тўғридан-тўғри парвозлар ва меҳмонхоналардан ташқари виза кўмагини ҳам таклиф қилади. Ҳар бир саёҳатчининг бутун тур давомида алоқада бўлувчи менежери бўлади ва визага доир барча саволларга жавоб беради.


Тўғридан-тўғри рейслар қачон амалга оширилади

Asialuxe Trave ва ТWG Прага гўзалликларидан баҳраманд бўлишингиз учун ҳар якшанба Тошкент-Прага-Тошкент йўналишида қулай, тўғридан-тўғри рейсларни Uzbekistan Airways авиакомпанияси орқали амалга оширади.

Нархлар ҳақида

Asialuxe Trave ва TWG Прагага ҳафталик комплекс турпакетлар бир киши учун 15,4 млн сўмдан, Карловы Варыга эса 20,3 млн сўмдан бошланади. Виза учун тўлов алоҳида амалга оширилади.

Нархлар, парвоз ва йўналишлар ҳақида батафсил маълумот олиш учун Asialuxe Travel ва Travel World Group сайтига ташриф буюришингиз ёки (+998) 71−201−77−77, (+998) 90−816−50−00, (+998) 78−140−98−98 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Сайт: asialuxe.uz, travelwg.uz
Telegram: t.me/asialuxe, t.me/travelwgg
Telegram гуруҳ: t.me/my_asialuxe
Қайноқ турлар Telegram`да: t.me/asialuxehottours
Қайноқ турлар Telegram`да ўзбек тилида: t.me/asialuxe_qaynoqtur
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel, fb.com/twguz
Instagram: @asialuxe.travel, @travelwg.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.