Президент бир қатор чет эл фуқароларини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев 12 нафар чет эл фуқаросини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади. Улар орасида Туркия вице-президенти, Россия бош вазири ўринбосари, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари вазирлари, АҚШ ва Озарбайжон элчилари ва бошқалар бор.

Ўзбекистонда заҳарли ва йиртқич ёввойи ҳайвонларни гувоҳномасиз сақлаш тақиқланиши мумкин

Қонунчилик палатасида «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритиш бўйича ҳужжат лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда депутатлар ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни ҳужжатсиз сақлашни тақиқлаш масаласини кўриб чиқдилар.

Футболдаги Украина байроғи монтажчи хатоси билан хиралаштирилган — Yoshlar телеканали

«Янги давр» кўрсатувининг спорт хабарлари блокида экрандаги Real Madrid жамоаси номи ёнидаги Украина байроғи хиралаштириб кўрсатилди. Буни монтажчи хато қўйилган деб ўйлаган ва ўзбошимчалик билан беркитган. Канал айбдорларга чора кўрганини айтди.

Тошкентда $16 мингга яқин қалбаки доллар мусодара қилинди

Август бошида Тошкентда Spark автомобили салонидан қарийб 16 минг қалбаки доллар топилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, қалбаки пул ясаш ва уларни ўтказиш билан шуғулланган шахсларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

«Жамоатчилик фикрини олиш жуда муҳим». АҚШ элчиси — Конституциянинг 90-моддасига ўзгартишлар киритилиши ҳақида

АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм Ўзбекистон ҳукумати ва фуқаролари президентлик муддатларини ўзгартиришнинг «фойда ва хатарларини диққат билан кўриб чиқишларига» умид билдирди. Бу борада баҳс-мунозаралар борлиги яхши, дея қайд этди у.

Самарқанд шаҳридаги мактабларда ШҲТ саммити сабабли дарслар 19 сентябрдан бошланади

Самарқандда ўтадиган ШҲТ саммити ва хорижий мамлакат раҳбарларининг расмий ташрифлари сабабли шаҳар мактабларида дарслар 19 сентябрдан бошланади. Ўқувчилар қолдирилган дарс соатларини ўқув йили давомида таътиллар ҳисобидан тўлдириб боради.

100 ёшдан ошган 14 нафар фуқаро «Шуҳрат» медали билан мукофотланди

Шавкат Мирзиёев мустақиллик байрами арафасида 100 ёшдан ошган 14 нафар фуқарони «Шуҳрат» медали билан тақдирлади.

Самарқандда илк бор кон техноген чиқиндиларидан вольфрам олинди

Самарқанд вилоятида жойлашган «Ингичка» конининг техноген чиқиндиларидан илк марта вольфрам маҳсулоти олинганлиги маълум қилинди. Ушбу лойиҳанинг йўлга қўйилиши 150 та янги иш ўрнини яратиб, қайта ишлаш эвазига йилига 100 тонна вольфрам олишга имкон берди.

Нукус воқеаларида гумонланиб, ҳибсга олинган 24 нафар фуқаро жамоат кафиллиги асосида қўйиб юборилди

Нукусдаги воқеаларни ўрганиш бўйича парламент комиссияси таклифи ва Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, намойишларда гумонланган 24 нафар фуқаро жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди. Уларнинг қамоқ жазоси жамоатчилик назорати ва уй қамоғига ўзгартирилди.

Байрам муносабати билан пенсия тўловлари пластик картага 1 сентябргача тўлаб берилади

Пенсия жамғармаси мустақиллик байрами муносабати билан сентябрь учун пенсия ва нафақа тўловлари (нақдсиз шаклда) ойнинг биринчи санасигача пластик карталарга ўтказилишини маълум қилди. Нақд шаклда олувчи фуқароларга эса 5 сентябрдан бошлаб нафақа пуллари етказиб берилади.

Хивага борувчи тезюрар поездга Жалолиддин Мангуберди номи берилади

Президент таклифига кўра, Тошкентдан Хивага қатновчи тезюрар поездга Жалолиддин Мангуберди номи берилади. У 2024 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ Озарбайжон фуқароларини мукофотлади

Президент Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида биродарлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ озарбайжонликларни тақдирлади. Улардан бирига «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвони, қолган уч нафарига эса «Дўстлик» ордени берилди.

Ўзбекистонда 190 мингдан ортиқ абитуриент талаба бўлди — ДТМ

Давлат тест маркази 2022−2023 ўқув йили учун 190 375 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилганини маълум қилди. Хусусан, 39 962 нафари давлат гранти, 150 413 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга кирди. ОТМга қабул қилинганларнинг 13 мингдан кўпроғи имтиёзга эга номзодлар ҳисобланади.

ОИВ ва ОИТС билан касалланганликда гумонланган шахсларни мажбурий текширувдан ўтказиш таклиф этилмоқда

ИИВ ОИВ/ОИТС билан касалланганликда гумон қилинаётган шахсларни мажбурий тиббий текширувдан ўтказиш тартибини белгилашни таклиф қилмоқда. «Хавфли гуруҳ» қаторидагилар ва улар билан алоқада бўлган шахслар ушбу тоифага кириши мумкин.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

«Модомики тиббиёт бошқа ҳеч нарса қила олмас экан, яшайлик». Taskin болалар хосписи илк беморларни қабул қилди

«Зангиота-2» ихтисослаштирилган шифохонаси негизида биринчи Taskin болалар хосписи очилди. Муассасада бедаво касалликка чалинган беморларга бепул паллиатив ёрдам кўрсатилади. «Газета.uz» хосписнинг қандай ишлаши ва унинг очилиш тарихини ҳикоя қилади.