Жамиятда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (IFRS) асосида доимий тарзда ҳисоботлар тайёрлаш амалиётига ўтилди. «Ўзагросуғуртанинг» Deloitte ва Grant Thornton International халқаро ташкилотлари аудит текшируви ўтказилиб, Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлигининг «BB-» барқарор рейтингини олиши натижасида халқаро суғурта бозорига чиқиш эшиклари очилди ва жаҳондаги йирик суғурта компаниялари, қайта суғурта брокерлари билан ҳамкорлик алоқалари кучайтирилмоқда.

Трансформация доирасида компаниянинг харидлар тизими Ernst&Young advisory ташкилоти томонидан аудитдан ўтказилиб, ижобий хулосалар олинди.

Шу билан бирга, бугунги кунда Ernst&Young advisory билан биргаликда компаниянинг 2023−2025-йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилмоқда.

Қайд этилишича, ўзгаришлар биринчи навбатда тизимни тўлиқ рақамлаштиришга қаратилади. Бундан ташқари, хорижий қайта суғурта шартномаларини қулай ва имтиёзли шартларда янгилаб бориш, кўламини кенгайтириш режалаштириляпти.

Шунингдек, кадрлар сиёсатида ҳам муҳим ўзгаришлар кутиляпти. Жамиятнинг бизнес ва хўжалик фаолияти мувофиқлигини баҳолаш тизимини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилиб, коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро сертификатга (ISO 37001:2016) эга бўлиш бош мақсад этиб белгиланган.

Мижозларга сифатли ва самарали суғурта хизматларини таклиф қилиш мақсадида суғурта даъволарини кўриб чиқиш бўйича янгича тизим яратилади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.