5 сентябрь куни Ўзбекистоннинг барча мактаблари ва таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди.

«Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин 5 сентябрь куни Тошкент кўчаларини камера объективига муҳрлади.

Мактаб дарсликлари бепул ижарага берилади

Президент мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.

Президентнинг шу ҳафтадаги иш режаси маълум қилинди

Шавкат Мирзиёев бу ҳафта Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилади. Қолаверса, сентябрь ўртасида Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммитига тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинади.

Метрополитен йўловчиларни транспорт картасидан фойдаланиш ва ўзаро ҳурматни сақлашга чақирди

Пойтахт метрополитени куз бошланиши билан йўловчилар оқимининг ошиши кутилаётганидан огоҳлантирди. Йўловчилардан транспорт карталаридан фойдаланиш ва вагонлар эшиги олдида тўпланиб турмаслик, тушиб кетаётганларни кечиктирмаслик сўралди.

Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспорти олиш тизими осонлаштирилди

Ўзбекистонда хорижга чиқиш биометрик паспортини энди барча ДХМлар орқали расмийлаштириш мумкин. Хизмат экстерриториал тамойил асосида, яъни фуқаронинг рўйхатда турган манзилидан қатъий назар кўрсатилади. Қолаверса, паспортни олиш учун талаб этиладиган маълумотномалар ҳам қисқартирилди.

Ўзбекистон Афғонистондаги масжидда содир этилган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралади

Ўзбекистон ТИВ Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги масжидда содир бўлган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралади. «Бу каби қабиҳ ҳаракатлар Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ҳамда миллий тотувликнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилади», — дейилади баёнотда.

Ҳафта бошида ҳаво илиқ бўлади, пайшанбадан салқинлашади

Ҳафтанинг биринчи ярмида бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади, ҳарорат +34…+39 даража атрофида бўлади. Пайшанба кунидан эса ҳаво салқинлаша бошлайди, ҳарорат +30…+35 даражагача пасаяди. Ҳафта давомида фақат Қорақалпоғистонда қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши кутилмоқда.

Сурхондарё дарёси ўзанидан қум-шағал қазиб олган фуқаро жаримага тортилди

Экологлар дрон ёрдамида ўтказган рейдда фуқаро Жарқўрғон туманидаги Сурхондарё дарёси ўзанидан ноқонуний тарзда қум-шағал қазиб олаётганини аниқлади. Унга 9 млн сўм жарима тортилди, техникалари эса ҳудуддан чиқариб юборилди.

Ўзини ўзи банд қилганлар учун фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди

1 ноябрдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати яна 10 тага ортади. Уларнинг орасида — риэлторлик хизматларини кўрсатиш, уй-рўзғор буюмларини ижарага бериш, автомобиль бозоларида воситачилик қилиш, кулолчилик ва бошқалар мавжуд.

Зарафшон дарёсида 829 дона балиқ нобуд бўлгани аниқланди

Навоий вилояти Экология бошқармаси Зарафшон дарёсининг Кармана туманидан оқиб ўтувчи қисмида 829 дона балиқ нобуд бўлганини аниқлади. Бу «Навоийазот» ва «Навоий ИЭС» корхоналарининг дарёга ташлайдиган оқова сувларидан сабабли юзага келган бўлиши мумкин. Экологлар лаборатор текширувлар ўтказмоқда.

Фарғонада ҳайдовчини ҳақорат қилган ЙПХ инспектори ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда Бувайда туманида ЙПХ инспектори ҳайдовчини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ мазкур воқеадан сўнг, ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказилгани ва у ишдан бўшатилганини маълум қилди.

139 та ҳолатда 6,1 млрд сўмлик йўл таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилгани аниқланди

«Ўзйўлинспекция» йил бошидан бери 139 та ҳолатда йўллардаги 6,1 млрд сўмлик қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилганини аниқлади. Инспекция талабномаси билан 4,2 млрд сўмлик сифатсиз ишлар пудратчилар томонидан қайтадан қилинди. Қоидабузар мансабдорларга нисбатан эса 134 та баённома тузилди.

«Кўп ҳокимлар буни тушуниб етмаяпти». Президент ички бозордаги талабни таъминлаш ҳақида

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш бўйича ҳокимлар фаолиятини танқид қилди. «Вилоят ҳокимлари ҳудудига қанча озиқ-овқат етишмаслиги, қанча импорт кираётганини билмайди-ми?» — деди у. Ўзгариш қилмаган ҳокимлар ишдан олиниши таъкидланди.

«Туристлар олдида шарманда бўламиз». Тошкентдаги меҳмонхоналарда тонг саҳардан ҳужжатлар текширилди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари пойтахтдаги меҳмонхоналарда тонги соат 5:00 дан бошлаб дам олаётганларни уйғотиб, ҳужжатларини текширмоқда. ИИВ бу ҳолатни «дунёда одатий ва тўғри қабул қилинади», дея изоҳлади. Туризм вазирлиги эса ИИВдан текширув нега ўтказилганини тушунтиришни сўраб,хат киритди.

Ўзбекистонда 5 баллик магнит бўрони бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда душанбадан 5 баллик магнит бўронлари кузатилади, сешанба кунига келиб бўрон таъсири камая бошлайди. Мутахассисларнинг фикрича, бу вақтда артериал гипертония ва бронхиал астмаси борлар азият чекади, кўпчиликда орқа бош мияда оғриқ туради, шу боис камроқ ҳаракат қилиш тавсия этилади.