Молия дунёси ҳамёндан «чиқиб», рақамли бўлганига анча бўлди. A-Pay`да пул электрон шаклда сақланади, электрон ҳамённи очиш ҳамда қулай ва фойда билан тўлашни бошлаш учун бир неча дақиқа вақт кетади.
Шунингдек, илова орқали сиз универсал A-Pay картасига буюртма беришингиз ва унга банк карталарини боғлашингиз мумкин.
A-Pay картасига буюртма бериш, уни чиқариш, етказиб бериш ва техник хизмат кўрсатиш — бепул.
A-Pay бу — нафақат жисмоний шахслар учун интернет, мобил алоқа, жарималарни тўлаш ва дўконларда харидлар қилиш мумкин бўлган тўлов тизими, балки тадбиркорлар ҳам фойдаланишлари мумкин бўлган бизнесни ривожлантириш воситасидир.
Сервис маҳсулотларининг мақсади — пул тўлаш, йиғиш, ўтказишда ва улар билан янгича муносабатда бўлишга ёрдам бериш орқали одамлар ҳаётини осон ва қулайроқ қилиш.
Фойдаланувчиларнинг пуллари электрон ҳамёнда сақланади: ўзбек сўмлари дарҳол электрон аналог — APS`га айлантирилади (1 APS = 1 сўм). Ҳамённи илова билан боғланган банк карталаридан, келажакда эса A-Pay Агентлари ёрдамида тўлдириш мумкин.
Илова бўйича Ўзбекистоннинг исталган жойига ўтказмалар хавфсиз ва комиссиясиз, илова орқали электрон ҳамёндан тўловлар эса ҳамкорлар савдо нуқталарида 2 фоиздан бошланадиган кафолатланган кешбек билан амалга оширилади.
Қулай тўлов усуллари ва пулни хавфсиз сақлашдан ташқари, сервис барча фойдаланувчиларга бонуслар топлашга ва уларни илова бўйича махсус A-Pay «Пештахтасида» мавжуд бўлган гаджетлар ёки дизайнерлик мерчларга қулай нархларда айирбошлаш имконини беради.
Бонуслар
Рўйхатдан ўтиганингизда APS қуйидаги бонусларни тақдим этади:
- идентификациядан ўтгандан кейин — 50 минг APS;
- таклиф этган ҳар бир дўстингиз учун — 10 минг APS;
- фойдаланувчининг дўстлари ҳам бонусларга эга бўлишади: ҳар бири — 500 APS`дан.
Шунингдек, иловадаги ҳафталик вазифаларни бажарганингиз учун ҳам бонуслар олишингиз мумкин: коммунал хизматлар, мобил алоқа ва интернетга тўлаганингиз, банк карталарини боғлаганингиз ва электрон ҳамённи тўлдирганингиз учун бонусли APS`ларни қўлга киритасиз.
A-Pay бизнес иловаси бу — электрон платформа. Унда бепул рўйхатдан ўтиш, бепул реклама майдонлари ва тарғибот, ҳафта давомида 7 кун, кунига 24 соат фаолият олиб борувчи техник қўллаб-қувватлаш хизмати мавжуд.
Уч хил тарифдан бирини танлашингиз мумкин бўлган бизнесни ривожлантириш ва кенгайтиришнинг янги самарали воситаси торт хил тўлов усулига эга:
- сотувчи ёки харидорнинг QR-коди орқали;
- жойларда тўлов;
- ҳисобни тақдим этиш;
- A-Pay универсал картаси: боғланган карталар ёки электрон ҳамён орқали тўловни амалга ошириш.
Барча шахсий маълумотлар, шунингдек, электрон ҳамёнлардаги маблағлар, пул ўтказмалари ва A-Pay орқали амалга оширилган тўловлар, ишончли ва сифатли шифрлаш усуллари билан хакерлик ҳужумларидан максимал даражада ҳимоя қилинган.
Илова Google Play платформасида мавжуд.
Ҳамкорлик учун телефон: (+998) 55−500−11−10.
E-mail: info@a-pay.uz
Сайт: a-pay.uz
Facebook: fb.com/A-Pay
Telegram: t.me/Apaymanuz
Реклама ҳуқуқлари асосида.