3 сентябрь куни «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлида «Lacetti» ва «Nexia 2» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда Сирдарё вилояти ИИБ.

Мирзаобод тумани Турғун Аҳмедов МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 22 километрида, «Термиз-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро (1987 йилда туғулган) бошқарувидаги «Lacetti» йўлнинг қарама-қарши йўналишидан келаётган «Nexia» 2 билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида «Nexia 2» автомобили ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган.

Яна бир йўловчи Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Авария нима сабабдан юзага келгани эса очиқланмади.