Давлат қандай қилиб раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олдини олмоқчи?

авлат хизматини ривожлантириш агентлиги 2500 нафар давлат хизматчиси орасидан сараланган номзодларни Миллий кадрлар захирасига киритди. Улар учун вазирлик ва идораларда амалиёт, хорижда стажировка ҳам ташкил этилади. Давлат шу орқали раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олдини олишни кўзлаяпти.

Олий суд Гулжаҳон Йўлдошеванинг ишини апелляцияда такроран кўриш учун қайтариб юборди

Олий суд Тошкент вилояти собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева киритган апелляция шикоятини кўриб чиқишда судлов ҳайъати ЖПКнинг 6 та моддаси талабларини бузган деб топди. Иш апелляцияда такроран кўриб чиқиш учун Тошкент вилоят судига қайтарилди.

«Таълим сифатининг акс-садоси десак ҳам бўлади». ХТВ вакили дарсликлардаги хатолар ҳақида

ХТВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев мактаб дарсликларида учраётган хатоларни «таълим сифатининг акс-садоси» дея атади. Унинг сўзларига кўра, хатолар бугун пайдо бўлиб қолмаган, улар 5−10 йил олдинги китобларда ҳам бор. Хатолар борлиги тасдиқланса маъсулларга чора кўрилиши айтилди.

Ўзбекистон президенти миссиясини якунлаётган АҚШ элчисини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги миссиясини якунлаётган АҚШ элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди. Президент Дэниел Розенблюмнинг Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришдаги ҳиссасини қайд этди.

Супер-контрактда ўқиш бўйича янги тартиб белгиланди

Давлат қабул комиссияси қарори билан супер-контракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди. Хусусан, бешала йўналишга ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар биринчи йўналишни танлаб, супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.

Ҳукумат бюджет тақчиллиги чегарасига мослаша олмаяпти

Биринчи ярим йиллик якунларига кўра, бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 3,7% ёки 14,4 трлн сўмни ташкил этди, дея маълум қилди молия вазири Тимур Ишметов. Бу кўрсаткич рухсат этилган чегарадан юқори. Июлда ҳукумат парламентдан тақчиллик чегарасини оширишни сўрашни режалаштирганди.

Ижтимоий соҳа объектларида 19 мингга яқин замонавий чиқинди контейнерлари ўрнатилади

Ўзбекистонда 2023−2024 йилларда ижтимоий соҳа объектларида 19 мингга яқин замонавий кўринишдаги чиқинди контейнерлари ўрнатилади. Бунда жиҳозлаш ишлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ва вазирликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Ўзбекистон саноат мулкини муҳофаза қилишда Озарбайжон билан ҳамкорлик қилади

резидент томонидан Ўзбекистон ва Озарбайжон ўтрасида саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича битим имзоланди. Икки давлат раҳбарлари бу бўйича 21 июнь куни Тошкентда декларация ва 18 та ҳужжат имзолаганди.

Ўзбекистонда электрон пуллар тизими сони 15 тага етди

Марказий банк томонидан «ExMoney», «АИСТ» ҳамда «PAYNET WALLET» электрон пуллар тизимлари фаолиятини ташкил этишга рухсат берилди. Бу орқали Ўзбекистондаги электрон пул тизимлари сони 15 тага етди.

Қадимий қўлёзма ва тарихий ҳужжатларни аҳолига очиқлаш тартиби тасдиқланди

Ҳукуматнинг «Қадимий ёзма манбалар давлат реестри тўғрисида»ги низоми тасдиқланди. Унга кўра, давлат реестрига киритилган манбаларга оид маълумотлар жамоатчилик учун очиқ бўлиб, унга 1950 йилгача яратилган ёзма ёдгорликлар, тарихий ҳужжатлар ва чоп этилган тошбосма нашрлар киритилади.

Ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар лицензия варақасини қандай олади?

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар лицензия варақасини қаердан ва қай тартибда олишлари борасида маълумот берди. Бунинг учун Давлат солиқ инспекция ҳудудий бўлимларига мурожаат қилиш керак бўлади. Такси ҳайдовчиси йилига жами 600 минг сўм сарфлайди.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 13 сентябрь куни чақирилади

Сенатнинг 32-ялпи мажлиси 13 сентябрь куни чақирилади. Унда ташқи меҳнат миграцияси, пенсия таъминоти, электрон тижоратга оид қонунлар кўриб чиқилади. Қолаверса, давлат бюджетининг биринчи ярим йилликдаги ижроси юзасидан ВМ ҳисоботи ҳамда ташқи ишлар вазирининг ахбороти эшитилади.

ПМТИ асосий истеъмол товарлари нархининг ўзгариши аҳоли фаровонлигига қандай таъсир кўрсатганини таҳлил қилди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг таҳлилига кўра, аҳоли даромадлари динамикаси бензин, пропан, гўшт каби маҳсулотлар нархига нисбатан секин ўсганлиги қайд этилди.

Сурхондарё ҳокимлиги Тўра Боболовнинг навбатдаги аудиосига муносабат билдирди

Тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг Қизириқ тумани ҳокими ва кластер вакилини қўпол равишда ҳақорат қилаётгани акс этган навбатдаги аудиоси тарқалди. Ҳокимлик аудионинг айрим жойлари монтаж қилинганини айтиб, мулоқот тафсилотларини очиқлади.

Тошкент вилоятида фуқаро ва банк ходимлари 2 млрд сўм кредитни ўзлаштиргани айтилмоқда

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида хусусий корхоналарни норасмий бошқариб келган шахс ва тижорат банки ходимлари 2 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштирганликда гумонланмоқда. Уларга нисбатан иккита модда доирасида жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда маст эркак ўзи билан бирга ишлаган аёл томонидан пичоқланди

Тошкент шаҳридаги умумий овқатланиш жойида ишловчи аёл ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолатдаги ҳамкасбини пичоқлаб, ўлимга олиб келган тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.

Россиядан Ўзбекистонга келганлар сони икки баробарга кўпайди

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Россиядан Ўзбекистонга келганлар сони 420 мингга яқинни ташкил қилди. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,07 баравар кўп. Миграция туфайли Россиянинг доимий аҳоли сони 96 737 кишига камайган.

Тошкент марказидаги Brasserie ресторанида ёнғин чиқди

Тошкент марказидаги Brasserie ресторанида ёнғин содир бўлди. Ёнғин ошхона қисмидан бошланган. Аланга тезда ўчирилган. Жабрланганлар йўқ.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

«Китоблар бепул берилади ва ўқувчининг мулки бўлиб қолади». Хорижда мактаб дарсликлари қай тартибда тақдим этилади?

«Газета.uz» мухбири дунёнинг турли нуқталарида яшаётган ва фарзанди ўша ердаги мактабда ўқиётган ўзбекистонликлар билан суҳбатлашиб, дарсликларни бериш тартиби ҳақида сўради. Уларнинг кўпчилиги китоблар бепуллиги ва улар ўқувчида умрбод қолишини айтмоқда, айрим жойларда хатто компьютергача берилади.

«У аниқ ўлмоқчи эмас эди». Блогерларнинг таниқли ҳимоячиси, адвокат Умид Давлатов вафот этди

Блогерлар иштирокидаги шов-шувли ишлари билан танилган адвокат Умидбек Давлатов 42 ёшида вафот этди. У 1 сентябрь куни уйдан бошидаги оғриқдан шикоят қилиб чиққан ва тез ёрдам машинасида — тахминан юрак хуружидан вафот этган. «Газета.uz» унинг ҳамкасблари ва укаси билан гаплашди.