Чоршанба куни соат 17:31 да Тошкент марказидаги Шаҳрисабз кўчасида жойлашган Brasserie ресторанида ёнғин содир бўлди, дея хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:40 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 17:51 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида ресторан ошхонасининг тахминан 50 кв м майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан бинонинг 200 кв м майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади. Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.