Тошкент шаҳар Учтепа туманида Audi e-tron GT ва Nexia иштирокида тўқнашув содир бўлди, дея хабар бермоқда шаҳар ИИББ.

7 сентябрь куни соат 10:20 ларда Учтепа туманидаги Каттақани кўчасида 1974 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги Audi e-tron GT ва 1953 йилда туғилган У.С. бошқарувидаги Nexia иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳозирда ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Тўқнашув оқибатида Nexia ҳайдовчиси тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.


Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда Tesla Model X аварияга учрагани ҳақида хабар берган эдик.