Нанайдаги кўприк таъмирлаш ишлари сабаб 1 октябргача ёпилди
1 октябрга қадар Бўстонлиқнинг «Нанай» маҳалласи ҳудудига олиб борувчи кўприк таъмирлаш сабаб ёпилади. Унгача тумандаги «Нанай», «Боғистон», «Боладала» маҳаллаларига «Бурчмулло» орқали борилади.
Lotinchada
8 сентябрь 2022, 09:58
Жамият
Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р10 Чорбоғ сув омбори йўлининг 50 км даги «Нанай» маҳалласи ҳудудига олиб борувчи кўприк ёпилади.
7 сентябрдан 1 октябрга қадар бу ҳудуд таъмирланади.
Шу муносабат билан тумандаги «Нанай», «Боғистон», «Боладала» МФЙ ҳудудларига «Бурчмулло» маҳалласи орқали борилади.
Telegram каналга аъзо бўлинг