«Келажакда дунёда қандай сиёсий-иқтисодий тартиб ҳукмрон бўлишини ҳеч ким башорат қилолмаяпти» — Танзила Нарбаева

Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Сенат раиси Танзила Нарбаева пандемия ва жаҳондаги геосисёсий вазият туфайли келажак қандай бўлишини башорат қилиб бўлмаётганини таъкидлади.

Август ойида аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари камайди. Асосий сабаблар

Август ойида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари пасайди. Шунингдек, кейинги 12 ойда валюта курсининг ўзгариши, ёқилғи ва транспорт нархлари қимматлашиши, иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши каби омиллар нархлар ошишига таъсир этиши мумкинлиги таъкидланди.

Чилонзор прокуратураси рўпарасида 60 га яқин дарахт кесиб ташланди

Яқинда 100 дан ортиқ дарахт шикастланган Чилонзор кўчасида бир кечанинг ўзидаёқ 58 туп дарахт кесиб ташланди. Ҳар икки воқеа туман прокуратураси яқинида содир этилди. Биринчи ҳолатдан сўнг туман ҳокими ва прокурор ишдан олинди. Туман ҳокимлиги эрталаб кесилган дарахтлар ўрнига 69 туп кўчат экди.

Тошкентда 58 туп дарахтни кесиб ташлаган Dream House Stroy мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Чилонзор туманида 58 туп дарахтни кесиб ташлаб, табиатга қарийб 800 млн сўмлик зарар етказгани учун Dream House Stroy компанияси мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилди. Аввалроқ, мазкур ҳодиса Чилонзор прокуратураси рўпарасида, тунги вақтда содир этилгани ҳақида ёзгандик.

Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси инвестиция компаниясига айлантирилди

Президент фармони билан тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси МЧЖ бошқарув шаклидаги инвестицион компанияга айлантирилди. Кузатув кенгашига инвестициялар ва ташқи савдо вазири раислик қилади.

Тошкент ҳайвонот боғи 57 та тимсоҳ боласининг аҳволи ҳақида маълумот берди

Август охирида аэропортдан ноқонуний тарзда пластмасса идишда олиб ўтишга уринилган 57 та тимсоҳ боласининг соғлигига жиддий зарар етказилган, дея маълум қилди Тошкент ҳайвонот боғи. Ҳозирда улар гўшт, балиқ билан боқилмоқда, уларнинг бўйи ва вазни ўлчаб кўрилди.

Тижорат банклари 8 сентябрь ҳолатига кўра янгиланган доллар курсини эълон қилди

Ўзбекистон Марказий банки 8 сентябрь куни ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 10 997,61 сўм этиб белгилади. Шундан келиб чиқиб, тижорат банклари ҳам ўзларининг долларни сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

МБ асосий ставкани 15% даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди.

Овоз учун пул тўлаш, бепул ичимликлар тарқатиш ва бошқалар — Open budjet лойиҳалари учун овоз йиғиш қандай кетмоқда?

«Ташаббусли бюджет»да овоз бериш жараёни 17 сентябрда тугайди. Фуқаролар унгача ўз лойиҳалари учун кўпроқ овоз тўплаш учун турли усуллардан фойдаланмоқда. Жумладан, текинга ичимлик улашилмоқда, ижтимоий тармоқларда овоз йиғиб берувчилар оммалашди. «Газета.uz» улардан бир нечтасини жамлади.

Чиноз НҚИЗни хусусийлаштириш жараёни бошланди

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи» устав капиталидаги 100 фоизлик давлат улуши сотилаётганини эълон қилганди. Хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида Mosaic Financial компанияси танлаб олинди.

«Ўзбек тили» дарслигига Мурод Назаров ҳақида матн киритилганига изоҳ берилди

Тармоқларда 7-синф «Ўзбек тили» дарслигига Мурод Назаров тўғрисида маълумот киритилгани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Вазиятга дарслик муаллифлари жамоаси тушунтириш беришича, тадбиркор ҳақидаги матн «ўқиб тушуниш компетенцияларини ривожлантириш учун аутентик материал сифатида танланган».

«ШҲТ Ғарбга қарши ташкил этилмаган» — Ўзбекистоннинг ташкилотдаги миллий координатори

ШҲТнинг бўлажак саммити кун тартибида глобал геосиёсий инқирозлар ҳақида бирор гап йўқ ва унинг ҳужжатларида геосиёсий мақсадларни кўзловчи масалалар юзасидан баёнот ва чақирувлар бўлмайди, деди Ўзбекистоннинг ШҲТдаги миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов.

Жиззахда эр хотинини арматура билан уриб ўлдиргани айтилмоқда

Ғаллаорол туманида эр ўзаро гап талашиб жанжал юзага келиши оқибатида хотинининг бошига арматура билан уриб, ўлдириб қўйгани айтилмоқда.

«Баҳони бизнес манфаати бўлган шахслар бермаслиги керак». Дарсликлар муаллифлари президентга мурожаат қилишди

Янги мактаб дарсликлари муаллифлари дарсликларнинг мазмун-моҳияти ва сифати ҳақида «асоссиз хабарлар» тарқалаётгани сабабли президентга мурожаат қилишди. Унда дарсликларни экспертизадан ўтказилишига қарши эмасликлари, бироқ баҳони бизнес манфаатлари бўлганлар бермаслиги кераклигини таъкидлашди.

Нанайдаги кўприк таъмирлаш ишлари сабаб 1 октябргача ёпилди

1 октябрга қадар Бўстонлиқнинг «Нанай» маҳалласи ҳудудига олиб борувчи кўприк таъмирлаш сабаб ёпилади. Унгача тумандаги «Нанай», «Боғистон», «Боладала» маҳаллаларига «Бурчмулло» орқали борилади.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

«Ётоқхонадан жой беришмаса, фарзандимни уйга олиб кетаман». Минглаб талабалар ўзларини бошпанасиз ҳис қилишмоқда

«Газета.uz» янги ўқув йилининг илк кунида «Талабалар шаҳарчаси» дан фоторепортаж тайёрлади. Суҳбат чоғида талабалар ва уларнинг ота-оналари биринчи кунданоқ ноҳуш кайфият ва чорасизликдан бошлангани, олийгоҳ ётоқхонасига жойлашишдаги қийинчиликлар ва ижарага уй олиш қимматга тушишини айтишмоқда.

Дмитрий Кулеба — Ўзбекистон ва Украина муносабатлари ҳақида

«Биз ҳозир ҳам, ҳатто ҳозирги шароитда ҳам муносабатларни имкон қадар ривожлантиришга тайёрмиз, чунки уруш — уруш, лекин ҳаёт тўхтаб қолгани йўқ ва биз олдинга интилишимиз, биргаликда нима қилишимиз мумкинлигини излашимиз керак», — деди Украина ТИВ раҳбари Ўзбекистон билан муносабатлар ҳақида.