«Жиззах аккумулятор заводи» (ЖАЗ) АЖ тайёр маҳсулотларни Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида сотиш буйича дилерликка танлов эълон қилди. Хизматлар мазмуни — ушбу вилоятларда бир йилда 200 минг дона ЖАЗ аккумулятор батареяларни сотиб бериш мажбуриятини олиш керак.
Танлов таклифларини юбориш тартиби:
- тижорат таклифлар 10 сентябрдан 20 сентябргача қабул қилинади;
- таклиф ташкилотнинг раҳбари томонидан тасдиқланган ва ташкилотнинг асл муҳри билан расмийлаштирилган бўлиши керак.
Таклифларни тақдим этиш жойи — Жиззах, «А» саноат ҳудуди, ЖАЗ АЖ.
Таклифларни соат 8:00 дан 17:00 гача душанбадан жумагача юбориш мумкин.
Телефон: (+998) 97−794−58−54.
Почта индекси: 100130.
Дилерга қўйилган талаблар
Инфраструктура бўйича:
- омбор — минтақавий дистрибьюторлар учун захира майдони (йиллик сотиш режасидан энг камида 8 фоиз миқдорда захира омбори);
- хизмат муддати ўтиб бўлган маҳсулотларни сақлаш ҳудуди қонуний талабларга мувофиқ булиши керак;
- чакана сотувчиларга маҳсулотларни етказиб бериш воситалари — автомобиллар ва автотураргоҳ.
Бошқарув ташкилоти бўйича:
- камида уч йил аккумулятор бизнесида ёки нуфузли компанияларнинг дилерлиги — мойлаш материаллари, шиналар, автомобиль эҳтиёт қисмларини тарқатишда фаолият юритган бўлиши керак;
- автомобиль эҳтиёт қисмлари савдо ҳажми умумий бизнес ҳажмининг 75 фоиздан кам бўлмаслиги керак;
- минтақавий маршрут тизими — ҳар бир вакил учун маршрутни бошқариш тизими ва муайян вақтда ташриф буюриш учун умумий ҳудуд;
- чакана сотувчилар — ҳудудлардаги савдо нуқталари.
Молиявий ҳолат бўйича:
- баланс форма 1−2, кредит тарихи;
- буюртмалар учун олдиндан 100 фоизли тўлов;
- ойлик ва йиллик сотиш ҳажмлари ЖАЗ маъмурияти билан келишилади;
- камида бир йиллик бизнес-режа;
- 30 кунлик харид даврига асосланган бизнесни юритиш учун етарли капитал.
Функционал имкониятлар бўйича:
- техник жиҳозлар ва маълум жой — батареяни зарядлаш ва батареяни синовдан ўтказиш асбоблари;
- малака ошириш — JAZ техник ўқув маркази;
- FIFO.
Брендлаш ва маркетинг шартлари бўйича:
- ЖАЗ корпоратив идентификация ва брендинг китоби;
- бизнесни ривожлантириш бюджети;
- бюджетни бошқариш ва тақсимлашни рағбатлантириш;
- ЖАЗ маркетинг билан алоқаси;
- мижозларнинг эҳтиёжини қондириш учун чакана савдо тармоғини бошқариш, механизациялаш, брендинг, FIFO, техник эҳтиёжлар ва кафолат.
Техник жихозлар бўйича:
- батареянинг ҳолатини баҳолаш учун қурилма Midtronics-600 ёки эквиваленти;
- қисқич ўлчагич — Kyoritsu 2004;
- батарея зарядловчининг номинал кучланиши — 12 В, зарядлаш кучланиши — 14,4−15,2 В, минимал оқими — 2 А, максимал оқими — 25А.
Реклама ҳуқуқлари асосида.