9 сентябрь куни Тошкент вақти 02:00 да Андижон вилоятида зилзила содир бўлди, дея хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази.
Зилзила эпицентри — Андижон вилояти, Асака тумани. Зилзила координаталари: 40,58 даража шимолий кенглик; 72,16 даража шарқий узунлик. Магнитуда — 3,3. Чуқурлик — 10 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 259 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Асака туманида 2 балл, 11 км.
- Шаҳриҳон туманида 2 балл, 14 км.
- Марҳамат туманида 2 балл, 14 км.
- Қува туманида 2 балл, 14 км.
Ушбу зилзиладан бироз аввалроқ, соат 01:29 да Қирғизистонда ҳам зилзила содир бўлган. Силкиниш кучи Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятида ҳам сезилди.
Зилзила координаталари: 39,79 градус шимолий кенглик; 69,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 4,6. Чуқурлик — 5 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 168 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Бекобод шаҳрида 2−3 балл, 58 км.
- Ширин шаҳрида 2−3 балл, 68 км.
- Бекобод туманида 2 балл, 78 км.
- Янгиобод туманида 2 балл, 81 км.
- Боёвут туманида 2 балл, 89 км.
Зилзила Тошкентда ҳам сезилган, бироқ силкиниш кучи сейсмик марказ маълумотида кўрсатилмади.