Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) орқали автотранспортни бошқариш учун электрон ишончнома расмийлаштириш хизмати ишга туширилди.
Ариза берувчи инвойс рақам орқали тўловни амалга оширгач, унга ваколатли орган томонидан QR-кодли ишончнома берилади.
Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.
Электрон ишончнома учун алоҳида тўлов тартиби (давлат божи — БҲМ нинг 3 баравари — 900 минг сўм) белгиланган.
Бунда давлат божи:
- 1 ойгача бўлган муддатга — 10% (90 минг сўм);
- 6 ойгача бўлган муддатга — 50% (450 минг сўм);
- 3 йилгача бўлган муддатга — 100% (900 минг сўм миқдорида) ундирилади.
Аввалроқ ягона портал орқали автомашина автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга («тонировкага») рухсатнома олиш хизмати йўлга қўйилганди.
Бу билан, 2021 йилнинг 1 сентябридан ҳайдовчилардан автомототранспортни бошқариш учун ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот ва «тонировка» рухсатномасини талаб этиш тартиби бекор қилинган эди.