Гулнора Каримованинг $1,4 млрд активига 1400 та мактаб қурса бўлади — адлия вазири ўринборсари

Швейцария суди Гулнора Каримова ва унинг жиноий шерикларининг $336 млн маблағларини мусодара қилди. Қўшимча $350 млн маблағларни мусодара қилиш масаласи кўрилмоқда. Бошқа давлатлардаги активларнинг умумий ҳажми 14,3‬ трлн сўмга тенг. Бу маблағларга 1400 тадан ортиқ мактаб қурса бўлади.

«Суд ҳали якунига етмади». Адлия вазирлиги Гулнора Каримованинг адвокатлари судда ғалаба қозонгани ҳақида

Адлия вазирининг ўринбосари Музраф Икрамов Гулнора Каримованинг адвокатлари судда ғалаба қозонгани ва $303 млнлик маблағни қайтариб олиши мумкинлигига муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, суд ҳали якунига етмади ва Ўзбекистон томони Швейцария органлари билан тегишли чораларни кўрмоқда.

ШҲТ саммити делегатларидан ковидга қарши ПЗР-тести олинади — ССВ

Самарқандда ўтадиган ШҲТ саммити меҳмонларига зарурий тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун «1303» қисқа рақамли Сall-марказ ишга туширилди, меҳмонларга 50 та тиббий бригада хизмат кўрсатади. Шунингдек, чет эллик расмий делегатлар меҳмонхоналарга жойлашишидан олдин ковидга қарши ПЗР-тест топширади.

Ягона портал орқали автомобилни бошқариш учун электрон рухсатнома бериш бошланди

ЯИДХПда автотранспортни бошқариш учун электрон ишончнома расмийлаштириш хизмати йўлга қўйилди. Электрон ишончнома учун давлат божи мос равишда 1 ойгача 90 минг сўм, 6 ойгача 450 минг сўм, 3 йилгача 900 минг сўм миқдорида ундирилади.

Аманбай Оринбаев Сенат раисига ўринбосар бўлди

Сенатнинг ўттиз иккинчи ялпи мажлисида Аманбай Оринбаев Сенат раисига ўринбосар этиб сайланди. Шу пайтга қадар ўринбосар бўлган Мурат Каллибекович Камалов лавозимидан озод этилди.

«Бу аудиторияга текширилган рақамлар олиб чиқилади». Танзила Нарбаева — ССВ раҳбари ўринбосарига танбеҳ берди

Сенат ялпи мажлисида сенатор чақалоқлар учун зарур бўлган икки дори мавжуд эҳтиёжнинг 50 фоизини ҳам қамраб олмаётганини танқид қилди. ССВ раҳбари ўринбосари у келтирган рақамларга шубҳа билан қаради. Сенат раиси Танзила Нарбаева унга танбеҳ бериб, рақамлар таҳлил асосида тайёрланганини айтди.

Олий тоифали педагоглар учун мажбурий аттестация синовлари бекор қилинади

ХТВ топшириғи билан олий тоифали педагог кадрлар эндиликда мажбурий аттестация синовларидан озод этилади. Бунинг учун олий малака тоифасини сақлаб келган педагог 15 йиллик узлуксиз иш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украина ТИВдан ҳибсга олинган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот сўради

Ижтимоий тармоқларда Украинада жанг қилгани айтилаётган икки ўзбекистонлик қўлга олингани акс этган видео тарқалгач, Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси «батафсил ва ишончли маълумот» олиш учун мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди.

Сенат ташқи меҳнат миграциясига оид қонунни рад этди

Сенаторлар ялпи мажлисда ташқи меҳнат миграциясига оид қонун рад этди. Унда мигрантлар ўзини ўзи банд қилган шахслар қаторида бўлиши ва уларни солиққа тортиш қайд этилган. Қонуннинг бирор моддасида эса фуқароларни касб ёки чет тилларига ўқитиш киритилмаган, дея қайд этди Сенат.

Тижорат банклари мижозларга 13 сентябрь учун арзонлашган доллар курсини эълон қилди

Марказий банк доллар курсини сўмга нисбатан қийматини пастлагандан сўнг тижорат банклари ҳам мижозларга долларни янгиланган нархларда таклиф қилди.

Ҳушини йўқотиши оқибатида дарахтга урилган Cobalt ҳайдовчиси вафот этди

Оҳангарон шоссесида соғлиги ёмонлашган Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги дарахтга урилди. У воқеа жойида вафот этди.

Тошкентда 5 минг дарахт кесилиш хавфи остида — депутат

Депутат Расул Кушербаев тадбиркорларга ажратилган ҳудудлардаги деворлар билан ўралган 5 мингта дарахт кесилиш хавфи остида эканини маълум қилди. У мораторийга риоя этилмаётгани боис ҳокимларнинг бундай ер участкаларини ажратиш тўғрисида қарорларини бекор қилишга чақирди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола ва фоторепортажлар:

Тошкент халқаро аэропортида ўзининг такси хизмати ишга тушди

Taxi Airports Tashkent компанияси Тошкент халқаро аэропортида ўзининг такси хизматини йўлга қўйди. Бошқа таксилар (Yandex, Mytaxi ҳайдовчилари) эса фақат автотураргоҳлар олдидан йўловчиларни олиб кетишлари мумкин. Реконструкциядан сўнг учта автотураргоҳ ҳам ишга тушди. Тарифлар ва нархлар.

Талабалар Tashkent Index комплексида ўқув йили якунигача яшайди — фоторепортаж

Янгиҳаёт туманидаги Tashkent Index мажмуасида 10 минг талаба учун вақтинчалик ётоқхона ҳозирланмоқда, эҳтиёжга қараб жой 20 мингтагача кўпайтирилади. Бу ерда ошхона, ҳаммом ва кир ювиш хоналари ҳам ташкил этиляпти. Ижара нархи, транспорт масаласи ва қачон кўчиб ўтилиши — «Газета.uz» фоторепортажида.