15 сентябрь куни режалаштирилган HY-232 Франкфурт — Тошкент авиақатнов ҳаво кемасида техник носозлик юз бериб, рейс қолдирилди. Шу сабаб, йўловчилар Франкфуртдаги меҳмонхонага жойлаштирилгани хабар қилинганди.

«Uzbekistan Airways» ахборот хизматининг маълум қилишича, йўловчиларини қайтариб олиб келиш учун 16 сентябрь куни қўшимча қатнов жорий этилди.

HY-8231/8232 Тошкент — Франкфурт — Тошкент рейсининг қатнов жадвали:

  • Тошкентдан жўнаб кетиш — 15:00;
  • Франкфуртга етиб бориш — 18:20;
  • Франкфуртдан жўнаб кетиш — 20:00;
  • Тошкентга етиб бориш: шанба куни — 04:30.