Uzbekistan Airways «Қиш-2022» жадвалига ўтиш муносабати билан мавсумий авиақатновлар вақтинча тўхтатилишини маълум қилди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бунда:
- Урганч — Милан — Тошкент,
- Урганч — Рим — Тошкент,
- Тошкент — Париж — Тошкент йўналишлари бўйича мавсумий авиақатновлар вақтинча тўхтатилмоқда.
Италия ва Францияга парвозлар тасдиқланган ёзги парвозлар жадвалига кўра октябрь ойи охиригача бўлади.
- Урганч — Рим — Тошкент ҳафтада бир марта — сешанба кунлари (25 октябргача);
- Урганч — Милан — Тошкент ҳафтада бир марта — жума кунлари (28 октябргача);
- Тошкент — Париж — Тошкент ҳафтасига икки марта — сешанба ва жума кунлари (28 октябргача).