UzCharmSanoat Expo 2022 — халқаро чарм, аксессуарлар ва пойабзал буюмлари, чарм маҳсулотлари, кийим-кечак ва мебеллар кўргазмаси ҳисобланади.


Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, кўргазмага хорижлик мижозлар ташрифи 73 фоизга ошган. Кўзгазмада АҚШ, Италия, Ҳиндистон, Туркия, Франция, Буюк Британия, Испания каби мамлакатлардан меҳмонларнинг сони сезиларли даражада кўпайган. Ўзбекистонданликларни ташрифи ҳам 10 фоизга ошган.


Orient Technology халқаро савдо майдончаларида миллий брендни тарғиб қилувчи турли кўргазмаларда ўз маҳсулотлари билан мунтазам равишда иштирок этиб келади. 2010 йилда ташкил этилган Orient Technology компанияси чарм маҳсулотлари — Wet-Blue хром ярим тайёр, пардозланган чарм ва қорамол қобиғи терисини ишлаб чиқарувчи йирик ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиб, Европадаги ҳамкорлар томонидан эътироф этилган ва юқори баҳоланган.


Orient Technology Қорақалпоғистонда жойлашган бўлиб, заводнинг умумий майдони 7,96 гектар, шундан маъмурий бино 1800 кв. м, омбор ва ишлаб чиқариш бинолари 7400 кв. м майдонни эгаллайди.


Завод қуввати ойига 500 дан 550 тоннагача хом ашёни қайта ишлаш имконини беради. Шунингдек, 2 млн дан 2,5 млн кв. дмгача тайёр маҳсулот ишлаб чиқаради.


Завод Италия компаниялар ишлаб чиқарган замонавий ускуналари билан жиҳозланган:

  • намланган кул барабанлари;
  • кўнчилик барабанлари;
  • терини тозалаш машиналари;
  • нам-кўк учун сиқиш пресси;
  • Wet-Blue учун ўлчаш ускунаси;
  • хромни тушириш учун фильтр пресс;
  • чармни қалинлиги бўйича текислаш ускуналари.


Orient Technology компанияси томонидан белгиланган устувор мақсадлардан бири — экспортни янада ривожлантириш ва янги халқаро бозорларга чиқишдир. Шу билан бирга, мақсадга эришиш учун асосий қадамлар алоҳида кўрсатилган. Бунга потенциал ва мавжуд ҳамкорлар билан етказиб бериш ҳажмларини кенгайтириш ва ошириш, бозорни кенгайтириш, ташқи ва халқаро бозор талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга замонавий стандартларни жорий этиш, таниқли брендларни жалб қилиш ва бошқа кўплаб масалалар бўйича фаол иш олиб бориш киради.

Реклама.