WizzAir Abu Dhabi авиакомпанияси хабарига кўра, 13 декабрдан бошлаб Абу-Даби — Самарқанд рейси йўловчиларни ташишни бошлайди.
Парвозлар ҳафтада икки марта — сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Учиш жадвали маҳаллий вақт билан:
- Абу-Дабидан 6:30 да учиб, Самарқандга 10:45 да қўнади;
- Самарқанддан 11:20 да учиб, Абу-Дабига 13:55 да қўнади.
Чипталар нархи 149 дирҳам (40 доллар ёки МБ амалдаги курси бўйича 443 минг сўм)дан бошланади. Компания веб-сайтида дастлабки рейсларнинг нархи 90 доллардан бошланаши кўрсатилган.
«Марказий Осиё WizzAir Abu Dhabi учун асосий ривожланаётган бозордир», — деди компания бошқарув директори Майкл Берлуис. Унинг сўзларига кўра, қатнов яқинда компания томонидан сотиб олинган Airbus А321neo самолёти орқали амалга оширилади.