Қувайтда ўтаётган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик атлетлар яна 2 та олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Бу гал кўпкураш баҳсларида Нодир Норбоев ҳамда баландликка сакраш дастурида Барнохон Сайфуллаева олтин медалга эга чиқди.
Йигитлар, кўпкураш:
- Нодир Норбоев (Ўзбекистон) — 6934 очко;
- Сина Афшинар (Эрон) — 6417 очко;
- Сажжад Ал Алхазоли (Саудия Арабистони) — 5674 очко.
Қизлар, баландликка сакраш:
- Барнохон Сайфуллаева (Ўзбекистон) — 1.84 метр;
- Алина Чистякова (Қозоғистон) — 1.73 метр;
- Ан Бу Ти (Ветнам) — 1.73 метр.
Аввалроқ, мазкур мусобақада қатнашган 15 ёшли Шарифа Давронова узунликка сакрашда 6,06 метр натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритганди.