16 октябрь куни «Tashkent Global Forum» ташкилоти пойтахтда 3 км га югуриш бўйича «Business Run» марафон ўтказади. Тошкент шаҳар ИИББ шу сабабли якшанба куни соат 06:00 дан соат 11:00 гача бир нечта кўчалар ёпилишини маълум қилди.
Булар:
- Ислом Каримов кўчасидан — Афросиёб кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов кўчасигача;
- Афросиёб кўчасидан — Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчасигача;
- Шароф Рашидов кўчасидан — Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Афросиёб кўчасигача бўлган қисм.
Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинмоқда.