Қувайтда ўтган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини жамғарди.
Мусобақанинг сўнгги кунида 2000 метрга тўсиқлар оша югуриш баҳсида энг яхши натижа қайд этган Дилшода Усмонова (6:55,41) олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, лангарчўпга таяниб сакраш дастурида Жасмина Мансурова 3,60 метр билан кучли учликдан жой олди ва жамоага бронза медалини тақдим қилди.
Умумий ҳисобда 7 та медаль ўз эгасини топди.
Олтин медаль:
Шарифа Давронова (узунликка сакраш ва уч ҳатлаб сакраш)
Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш)
Нодир Норбоев (кўпкураш)
Дилшода Усмонова (2000 м, тўсиқлар оша)
Кумуш медаль:
Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш)
Бронза медаль:
Жасмина Мансурова (лангарчўпга таяниб сакраш)