Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди

Сешанба куни тушдан кейин Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди, деб хабар берди Ўзгидромет.

«Ҳар бир жой бўйича халқ фикрини олиш керак». Президент — Тошкент бош режасининг лойиҳаси ҳақида

Президентга «Янги Тошкент» концепцияси билан мутаносиб тайёрланган Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режа лойиҳаси тақдим этилди. Шавкат Мирзиёев ҳар бир жой бўйича халқ фикрини олиб, ақл билан, сифатли қуриш кераклигини таъкидлади.

Марказий Осиё давлатлари минтақадаги таҳдидларга қарши биргаликда курашмоқда — Ўзбекистон ТИВ

Душанбеда чегара хавфсизлиги ва чегара назорати соҳасида ҳамкорликка бағишланган конференция ўтказилди. Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги яқин муносабатлар минтақадаги умумий таҳдидларга қарши биргаликда курашиш имконини беришини таъкидлади.

Рустам Сапарбаев Жўқорғи Кенгес раиси ўринбосари этиб сайланди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг раис ўринбосари этиб Сапарбаев Рустам Турсинбаевич сайланди. Бунга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Самарқандда мактаб директори тарсаки туширган ўқувчининг қулоқ пардаси йиртилгани айтилмоқда

Ургут туманида мактаб директори ўқувчини ургани сабаб унинг қулоқ пардаси йиртилгани айтилмоқда. Воқеага синфхонада болаларнинг пақилдоқ портлатиши сабаб бўлган. Самарқанд ИИБ ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётоганини маълум қилди.

Депутатлар Туркия билан маҳкумларни топшириш бўйича битимни ратификация қилишни маъқуллади

Қонунчилик палатаси Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни бирданига учинчи ўқишда қабул қилди.

«Kolorpak хомашё ва ускуналарни олиб киришда ҳеч қандай имтиёзга эга эмас» — компания директори

Kolorpak хомашё ва ускуналарни олиб киришда ҳеч қандай имтиёзга эга эмас. «Газета.uz» мухбири билан суҳбатда компания директори Музаффар Мирзаҳмедов барча божхона божлари ва ҚҚС ўз вақтида тўланаётганини маълум қилди. Қолаверса, маҳсулот таннархи ошиши фақат қоғозга боғлиқ эмаслиги қайд этилди.

Андижон вилояти ССБга тадбиркор раҳбар этиб тайинланди

Фармацевтика, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда бир қанча компания ва корхоналар ташкил этган тадбиркор Журъатбек Куватов Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи бўлди. Унинг компанияларидан бири вилоят ҳокими билан собиқ соғлиқни сақлаш вазири ўртасидаги можарода тилга олинганди.

Тошкент халқаро аэропортида йўловчилар ва уларнинг юклари божхоначиларсиз қандай текшириляпти?

Тошкент халқаро аэропортида учиб келган ва учиб кетаётган йўловчилар божхоначиларсиз, автоматик тарзда бошқарилаётган body scaner қурилмаси ва рентген нурлари ёрдамида қисқа муддатда божхона текширувидан ўтяпти. «Газета.uz» мазкур тизим қандай ишлаши ҳақида сўз юритади.

Қурилиш жараёнларини назорат қилишда аҳоли иштироки кенгайтирилади

Президент ҳузурида 17 октябрь куни йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари қурилиш жараёнларини назорат қилишда аҳоли иштирокини кенгайтириш, объектларни қабул қилиш комиссияларига маҳалла раисларини киритиш бўйича кўрсатма берди.

ОТБ Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрини ривожлантириш учун $59 млн кредит ажратди

Осиё тараққиёт банки Ховосда кўп функцияли жамоат марказига эга истироҳат боғи, Хивада рақамли музейга эга ташриф буюрувчилар маркази, Жиззахда сув тармоқларини ривожлантириш ва тўртта шаҳарда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини яхшилаш учун $59 млн долларлик кредит ажратди.

Қўқон кимё заводидаги ишчини бункер босиб қолди

Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals заводида металл конструкция қисмларини ўрнатиш жараёнида устига бункер қулаб тушган ишчи вафот этди.

Калтакланган «Тез ёрдам» ҳайдовчиси кўкрак нишони билан тақдирланди

Миробод туманида «Тез ёрдам» ходими ва ҳайдовчиси калтаклангани хабар қилинганди. Соғлиқни сақлаш вазири ҳодиса оқибатида жиддий тан жароҳати олиб, даволанаётган ҳайдовчи билан кўришди. Беҳзод Мусаев уни «Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлади.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Тошкентнинг Навоий кўчасида автобуслар учун алоҳида йўлак пайдо бўлди. У фойда беряптими?

Тошкентдаги Навоий кўчасининг бир қисмида жамоат транспорти учун алоҳида йўлак ташкил этилди. Ҳозирча у лозим даражада ишлаётгани йўқ. «Газета.uz» мухбири бунинг сабабларини аниқлашга ҳаракат қилди.

«Тилимиз бой, аммо луғатимиз қашшоқ»

Дарҳақиқат, кўп тилли бу курраи заминда ўз тилини аъло даражада билган ва кўп тилни пухта ўзлаштирган халқ ютади. Aгар тилга ҳозргидек муносабат давом этаверса, бир неча йилдан кейин сўз бойлигимиз ёнга солиб юрадиган луғатга жо бўлади-қолади, деб ёзганди 2006 йилдаги мақоласида Суюн Қораев.

Президент матбуот хизмати тақдимот слайдларининг фотосуратларини хиралаштирмоқда

«Газета.uz» президент матбуот хизмати фотосуратларида тақдимот слайдлари хиралаштирилаётганига эътибор қаратди. Тақдимот суратлари туфайли журналистлар муҳим лойиҳалар ҳақидаги хабарларни тўлдириш имконига эга бўлишарди. UPD: Президент матбуот котиби вазият ўнгланишини маълум қилди.