Фавқулотда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 18 октябрь куни тонг соат 06:55 ларда Фарғона вилояти ФВБга Фурқат МФЙ, Баҳор кўчаси Фарғона халқа йўлида ҳаракатланиб кетаётган HОWО русумли юк автомобили шу кўчада жойлашган аҳоли яшаш уйларидан бирига бориб урилганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида ушбу ЙТҲ содир бўлди.

Воқеа жойига қисқа вақт ичида ФВБ қутқарув гуруҳи етиб бориб, ҳайдовчини юк автомобилидан чиқариб олишда амалий ҳамда зарурий биринчи ёрдам кўрсатди.

Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида уйга ва юк машинасига зарар етган, шикастланган ва вафот этганлар йўқ.