Wildlife Photographer of the Year (Ёввойи табиатни суратга олиш бўйича йил фотографи) халқаро танлови ташкилотчилари 2022 йил ғолибларини эълон қилди. Ҳакамлар ҳайъати дунёнинг 93 давлатидан жами 38 мингдан ортиқ фотосуратларни кўриб чиқди ва улар орасидан энг яхши асарларни танлаб олди. Ғолиб бўлган суратлар Лондондаги Табиий тарих музейида намойиш этилади ва ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Ғолиблар
Йил фотографи
Фото: Karine Aigner
Суратда — урғочи асалари учун курашаётган эркак «кактус» асалариларини (Diadasia) кўриш мумкин. Суратни америкалик Карин Айгнер олган бўлиб, у танловнинг 58 йиллик тарихи давомида бош совринни қўлга киритган бешинчи аёл бўлди.
Йилнинг энг яхши ёш фотографи
Фото: Katanyou Wuttichaitanakorn
15−17 ёшли фотографлар учун бўлган танловда таиландлик муаллиф ғолиб бўлди. У китларнинг кенг тарқалган турларидан бири бўлган Брайднинг — мўйловларини суратга олишга муваффақ бўлди. Суратдаги кулранг «жун» аслида мўйлов бўлиб, у ушбу кит озиқланадиган майда балиқ ва қисқичбақасимонларни фильтрлаш учун хизмат қилади.
Ёш фотографлар (11 ёшдан 14 ёшгача)
Фото: Ismael Domínguez Gutiérrez
Туманли ўрмондан ўтиб кетаётиб, муаллиф қуриган дарахт устида ўтирган сувқийғирни кўриб қолади — қуш туман тарқалишини ва ов қилиш имкони пайдо бўлишини кутмоқда.
Ёш фотографлар (10 ёшгача)
Фото: Ekaterina Bee
Оиласи билан бир кунлик саёҳатга чиққан қиз ноодатий курашни пайқаб қолади. Икки тоғ эчкиси шохлари билан тўқнашиб, ҳудди рингдаги боксчилардек орқа оёқларида туриб зарба алмашишда давом этмоқда.
Табиат санъати
Фото: Junji Takasago
Сурат Боливиядаги қуриб қолган шўр кўл — Салар де Уюнида олинган. Ушбу кўлни «осмондаги кўзгу» деб ҳам аташади.
Ёввойи табиат шаҳарда
Фото: Dmitry Kokh
Суратни россиялик фотосуратчи Дмитрий Кох Колючинская кўрфази бўйлаб қайиқда саёҳат қилаётган пайтида олган. Соҳилда у ташландиқ аҳоли пунктидаги уйни кўздан кечираётган оқ айиқларни кўриб қолади. Дрон ёрдамида Дмитрий бир неча бор суратга олишга муваффақ бўлди.
Жонзотлар портретлари
Фото: José Juan Hernández Martinez
Суратда кўриб турганингиз йўқолиб кетиш хавфи остида турган камёб қуш — Канария тувалоқ қуши. Қушларнинг рақсини суратга олиш учун фотограф ҳар йили қушлар ўз жуфтини топиш учун рақс уюштирадиган жой яқинига тунда келиб яширинган.
Яшаш жойидаги жонзотлар
Фото: Daniel Mideros
Табиат ва цивилизация чегарасида турган кўзойнакли айиқнинг сурати Эквадор пойтахти Китодан унчалик узоқ бўлмаган жойда олинган.
Амфибиялар ва рептилиялар
Фото: Fernando Constantino Martínez Belmar
Сурат Мексикадаги «Осилган илонлар ғорида» олинган. Жойнинг номи суратни тасвирлашга ёрдам беради: бу ерда кечқурун тошлар орасидаги ёриқлардан чиқиб, ҳаводаги кўршапалакларни ушлайдиган илонлар яшайди.
Океанлар: глобал картина
Фото: Richard Robinson
Фотограф камерали кран ёрдамида аста-секин унинг қайиғига яқинлашаётган китларни тасвирга олган. Фотографга омад кулиб боққан: у сув остидаги қоронғуликда жуфтлашаётган китларни суратга олишга муваффақ бўлди.
Сув ости дунёси
Фото: Tony Wu
Фотограф улкан денгиз юлдузининг эҳтиросли рақсини суратга олишга муваффақ бўлган.
Сув омборлари: глобал картина
Фото: Daniel Núñez
Фотограф дрон ёрдамида тирик ўрмон ва сув ўтлари ўсиб кетган Аматитлан кўли ўртасидаги контрастни кўрсата олган. Бундай ҳолат кузатилишини сабаби — ҳар йили бу ерга Гватемала шаҳридан 75 минг тонна чиқинди тўкилади.
Сутэмизувчилар
Фото: Anand Nambiar
Муаллиф Ҳимолой эчкиларини овлаётган қор барсини ноодатий ракурсдан ушлай олган.
Ўсимликлар ва қўзиқоринлар
Фото: Agorastos Papatsanis
Муаллиф эртакнамо муҳит яратиш учун кенг бурчакли объективдан фойдаланган. Тасвирнинг марказида йилига бор-йўғи бир неча кун гуллаб турадиган қўзиқорин турибди.
Портфолио
Фото: Laurent Ballesta
Шарқий Антарктида яқинидаги муздан 32 метр пастда, Адели Ери яқинидаги денгиз тубида денгиз умуртқасизларининг «тирик пирадмидаси» тасвири. Муаллиф Лоран Бальеста нолдан паст ҳароратдаги сувга шўнғиб, муз остидаги ҳаётнинг хилма-хиллигини кашф этмоқда.
Фотожурналистика
Фото: Brent Stirton
Машҳур фотожурналист Брент Стиртон суратида — тоғ горилласи Ндакаси ҳаётининг сўнгги дақиқалари тасвирланган. У икки ойлигида Вирунга миллий боғида (Конго Демократик Республикаси) гуруҳи кўмир мафияси томонидан йўқ қилингандан кейин қутқариб олинган. Ндакаси ўзининг қутқарувчиси ва қўриқчиси Андре Бауманинг қўлида.
Фототанловда иштирок этган бошқа суратлар
Фото: Adam Rice
Фото: Clay Bolt
Фото: Alex Badyaev
Фото: Rajan Desai
Фото: Adam Rice
Фото: Samuel Sloss
Фото: Srikanth Mannepuri
Фото: Suzi Eszterhas
Фото: Tiina Törmänen