Тошкентда 22 октябрдан иситиш мавсуми бошланади

Тошкент шаҳрида 22 октябрдан ижтимоий соҳа объектлари, 24 октябрдан эса кўп қаватли турар жой биноларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади.

Пойтахт ва 4 та вилоятда электр таъминотида узилишлар бўлади − Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги атмосфера ҳавосининг чанг билан ифлосланиши ва кўп ёмғир ёғиши электр энергиясини узатишда носозлик келтириб чиқаришини маълум қилди. Шу сабаб Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг айрим туманларида вақтинча электр таъминоти узилиши мумкин.

2024 йил 1 январгача ер ажратиш ҳақида қарори бўлмаган ер участкаларини расмийлаштириш якунланади

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2024 йил 1 январга қадар ер ажратиш ҳақида қарори йўқ ер участкаларини расмийлаштириш якунланади.

Камҳаракатлик сабаб 2030 йилгача 500 млндан ортиқ киши юқумли бўлмаган касалликларга чалининиши мумкин

2020 йилдан 2030 йилгача камҳаракатлик туфайли дунё бўйлаб 500 миллиондан ортиқ одам юқумли бўлмаган касалликларга чалиниши мумкин. Ҳозирда ўсмирларнинг 81 фоизи ва катталарнинг 27,5 фоизи фаол бўлмаган турмуш тарзини олиб боради.

Шавкат Мирзиёев ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакалани қабул қилди

Ўзбекистон президенти 19 октябрь куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакалани қабул қилди. Учрашувда Афғонистондаги вазиятни тез фурсатда тинч йўл билан тартибга солиш ва унинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди.

Марғилонга «Жаҳон ҳунармандлар шаҳри» мақоми берилади

Марғилонга Бутунжаҳон ҳунармандлар Кенгаши қарори билан «Жаҳон ҳунармандлар шаҳри» мақоми берилади. Бу шаҳарнинг World Crafts Council тармоғига киришини таъминлайди. Марғилон ушбу рўйхатга Ўзбекистондан қўшилган учинчи шаҳар бўлди.

Қорақалпоғистон ва Сирдарёдаги туманларга янги прокурорлар тайинланди

Қорақалпоғистоннинг Тахиатош ва Нукус ҳамда Сирдарё вилояти Мирзаобод туманига прокурор тайинланди.

UzAuto Motors очиқ танлов асосида 1800 дан ортиқ кадрни ишга қабул қилди

Chevrolet Onix ва Tracker автомобиль моделларини ишлаб чиқариш учун UzAuto Motors`га Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидан фуқаролар тўрт босқичда саралаб ишга олинди.

Самарқанддаги ЙТҲда ҳайдовчи ва янги туғилган чақалоқ вафот этди

туманида Nexia ва Spark тўқнашуви оқибатида туғруқхонадан олиб кетилаётган 3 кунлик чақалоқ ҳамда ҳайдовчи вафот этди.

Зарарли ёки хавфли ишларда ишлайдиган ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилади

Ҳукумат қарори билан электр энергетикаси объектларига кирувчи ускуна ва иншоотларни назорат қилувчи корхоналар ходимлари ҳамда қурилиш-монтаж, таъмирлаш ишларини бажарувчилар дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказилади.

Фарғонада Lacetti ва Matiz тўқнашуви оқибатида 2 киши вафот этди

Фарғона вилоятида Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Matiz билан тўқнашди. Оқибатда Matiz ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди, 3 киши жароҳатланди.

Марказий банк раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Нодирбек Сайдуллаев Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Асака банк бошқарув раиси сифатида фаолият юритган.

Бухорода хонадонда газ портлаши оқибатида 2-синф ўқувчиси вафот этди

Қоракўл туманидаги хонадонларнинг бирида газ чақнаши содир бўлди. Оқибатда 2-синф ўқувчиси олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Москвадан Урганчга учаётган самолёт Самарага фавқулодда қўнди

Москвадан Урганчга учаётган «Азимут» компаниясининг ССЖ-100 самолёти йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Самарага фавқулодда қўнди. Ҳозир рейс Урганчга етиб борди.

Тижорат банклари 19 октябрь учун долларнинг сотув курсини янгилади

Марказий банк 19 октябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 157,43 сўм этиб белгилади. Банклар ҳам ўз таклифларини янгилади.

Сирдарёда 68 дона балиқ ноқонуний овлангани аниқланди

Ховос туманида икки фуқаро 9 турдаги 68 дона балиқни ноқонуний овлангани аниқланди. Оқибатда ҳайвонот дунёсига 47 млн 160 минг сўм зарар етказилди. Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар прокуратура органига юборилди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

«Инсоннинг ким эканлиги унинг бир оғиз сўзиданоқ маълум бўлиб қолади»

Инсоннинг ким эканлиги, ички дунёси унинг бир оғиз сўзиданоқ маълум бўлиб қолади. Зеро, мақолда айтилганадек, овқат таъми туз билан, одам таъми сўз билан. Мазкур фикрни 2007 йилда Шодмон Отабек ўзбек тилини билсада, хорижий тилларда сўзлашувчи айрим одамларни танқид қила туриб ёзганди.

Орадан 20 йил ўтиб, «Осмондаги болалар-3» фильми тасвирга олинмоқда

Мухлисларни қандай янгиликлар кутаётганига қизиққан «Afisha.uz» мухбирлари съёмка майдончасидан махсус репортаж тайёрлади.