Ўзбекистонлик абитуриентлар кейинги ўқув йилида Россиянинг етакчи университетларидан бирида бепул ўқиш имкониятига эга бўлишди. Бу ҳақда Буюк Пётр номидаги Санкт-Петербург политехника университетида (СПбПУ) батафсил маълумот берилди.


СПбПУ чет эллик талабалар орасида машҳур университетлардан бири: бугунги кунда у ерда 107-мамлакатдан 8000 дан ортиқ хорижликлар таҳсил олади. Политехника университети талабалари бўлажак муҳандислар, қурувчилар, IТ-мутахассислари, энергетик-инженерлар, иқтисодчилар, тилшунослар ва бошқа талабга эга касблар вакилларидир. СПбПУ таълими бутун дунёда қадрланади: университет битирувчилари дунёга машҳур олимлар, истеъдодли муҳандислар, йирик компаниялар ходимлари ва ҳатто мамлакатлар раҳбарларидир.

Магистратура ёки аспирантурада ўқишга кириш учун нима қилиш керак

Политехника университетига стипендия асосида киришнинг бир нечта йўли бор. Биринчиси, — Open Doors: Russian Scholarship Project халқаро талабалар олимпиадада иштирок этиш. Интеллектуал танлов ғолиблари магистратура ёки аспирантурага имтиҳонсиз кириш ва рус ёки инглиз тилларида бепул (Россия бюджети ҳисобидан) ўқиш имкониятига эга бўладилар.


Олимпиадада қатнашиш учун рўйхатдан ва онлайн тестдан муваффақиятли ўтиш керак. Магистратурага ўқишга кириш учун номзодлар бакалавриатнинг охирги курсида ўқиши, бакалавр дипломи ёки мутахассислик даражасига эга бўлиши лозим. Аспирантурага кириш учун эса олимпиадада иштирок этиш вақтида магистратуранинг охирги босқич талабаси ёки магистр даражасига эга бўлишингиз керак.

Агар сиз 2023 ўқув йилида бепул ўқишни бошламоқчи бўлсангиз, аризани ҳозирдан топширишингиз керак. Олимпиадада иштирок этиш учун рўйхатга олиш 15 сентябрда бошланган ва 2022 йилнинг 23 декабргача давом этади.

Россия олий таълим ва фан вазирлиги йўналиши бўйича бепул таълим олиш

Чет эллик абитуриентлар учун Политехника университетига бюджет асосида бакалавриат, магистратура ва аспирантурага киришнинг яна бир имконияти — Россия олий таълим ва фан вазирлиги йўналиши бўйича квотага ҳужжат топширишдир. Бу ҳақда батафсил маълумотни СПбПУ расмий сайтида ўқишингиз мумкин.


Бепул ўқиш имкониятини икки мартагада ошириш

Чет эллик абитуриентлар бир вахтнинг ўзида Open Doors олимпиадасида иштирок этиш ва Россия олий таълим ва фан вазирлиги квотаси бўйича қабул қилиш учун ҳам ариза топширишлари мумкин. Шу тарзда, уларнинг бепул таълим олиш имкониятлари даражаси ошади. Танловдан ўта олмаган хорижлик абитуриентлар учун университет контракт асосида таълим йўналишларини таклиф қилади: аризалар ҳар йили 1 августгача қабул қилинади.

Политех: ўзига хос кампус

Политехника университетининг кампуси 120 гектар майдонни эгаллаган. У Оксфорд ва Кембриж университетларига кўра моделлаштирилган. Бу — спорт секциялари, сузиш ҳавзаси, шаҳардаги энг йирик техник кутубхоналардан бири, соворкинг майдонлари, кафе ва ошхоналар, шунингдек, 18 та ётоқхонага эга бутун шаҳардир. Барча чет эллик талабалар ётоқхоналарда яшай олади.


Кампус атрофида тўртта метро бекати мавжуд — шаҳар марказига 20 дақиқада етиб бориш мумкин. Талабалар шаҳарчаси қўриқланади, биноларга электрон йўлланмалар орқали кириш мумкин. Бу шароитлар талабаларга ўқиш ва яшаш учун хавфсиз ва қулай муҳит яратишга ёрдам беради.

Хорижий талабаларнинг осон мослашиши учун университетда халқаро кампус ташкил этилган. У халқаро хизматлар, қабул комиссияси ва чет эллик абитуриентлар учун университетгача тайёргарлик бўлимларидан иборат. Кампусда фаол талабалар ҳаёти ва дўстона муҳит ҳукм суради. Шунингдек, халқаро талабалар жамияти фаоллари чет эллик ва россиялик талабалар учун турли тадбирлар ташкил қилишади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.