UzAuto Motors АJ томонидан Chevrolet Onix ва Tracker автомобиль моделларини ишлаб чиқариш учун янги ташкил этилган бўш иш ўринларига танлов эълон қилинди. Танловга Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидан 8000 нафардан ортиқ фуқаролар онлайн тарзда аризалар топширишди. Номзодлар тўрт босқичда саралаб олиниб, 1800 нафардан ортиқ ходим ишга қабул қилинди.

Шунингдек, Uzavtosanoat AJ ва UzAuto Motors AJ раҳбарияти ташаббуси билан Асака, Андижон ва Шаҳрихон туманларидаги кам таъминланган, чин етим, ярим етим, боқувчисини йўқотган ёшларни иш билан таъминлаш учун ҳокимиятликларга мурожаат билан чиқилди. Мурожаатга биноан 400 нафардан ортиқ ёшлар рўйхати тақдим этилган ва тузилган ишчи гуруҳ томонидан ёшларнинг яшаш шароити ўрганилган. Ўрганишлар натижасида жами 300 нафардан ортиқ ёшлар ишга тавсия этилди.


UzAuto Motors нафақат автомобиль ишлаб чиқариш балки малакали кадрларни катта жамоасига қабул қилиб, уларнинг малакасини ошириб, маҳоратини юксалтириб Узьекистондаги турдош соҳаларга ҳам етказиб беради.


Реклама ҳуқуқлари асосида.