20 октябрь куни соат 09:42 да Юнусобод тумани, А.Темур шох кўчасида жойлашган дўконлардан бирида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди, дея хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 09:45 да етиб бориб, ёнғин соат 09:50 да қуршаб олиниб, 09:52 да ўчирилди.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади.