1 ноябрь куни тонгги соат 09:35 да Қирғизистонда содир бўлган зилзила Андижон ва Фарғона вилоятида сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази матбуот хизмати хабар бермоқда.
Зилзила координаталари: 40,05 градус шимолий кенглик; 72,66 градус шарқий узунлик.
Магнитудаси — М=3,7. Чуқурлик — 15 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 320 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи, Андижон вилоятида:
- Марҳамат туманида — 2 балл, 61 км.
- Булоқбоши туманида — 2 балл, 63 км.
Фарғона вилоятида:
- Қувасой шаҳрида — 2 балл, 64 км.
- Хўжаобод туманида — 2 балл, 66 км.