Самарқанд аэропорти саммит муносабати билан яна ёпилади

Самарқанд аэропорти тўрт кун — 8−11 ноябрь кунлари ёпилади. Бу кунларда шаҳар Туркий давлатлар ташкилотининг саммитига мезбонлик қилади.

Германия «Яллама» чегара божхона постига қарийб 100 минг долларлик техник воситалар берди

Германия халқаро агентлиги — GIZ Давлат божхона қўмитасининг «Яллама» чегара божхона постига қиймати салкам 100 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи божхона назоратининг техник воситалари тақдим этди.

«Мактаб тикланмаса, болалар ҳокимият биносида ўқишади». Сардор Умурзаков Шўрчида ўқувчилар уйда ўқитилаётганини танқид қилди

Президент Администрацияси раҳбари Шўрчида ўқувчилар уйда ўқитилаётганини кескин танқид қилди. Туман ҳокимига ҳайфсан берилди, унинг ўринбосари ва ХТБ бошлиғи ишдан бўшатилди. «Зудлик билан вазият ўзгармаса, болалар ҳокимият биносида таълим олишади», — деди Сардор Умурзаков.

Тупроқсиз сунъий муҳитда ўсимликларни етиштириш ускуналарини сотиб олишга субсидия берилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан гидропоника (тупроқсиз сунъий муҳит) усулида озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи, жумладан, ускуна қийматининг 100 млн сўмдан ошмаган қисмини республика бюджетидан қоплаб беришни кўзда тутувчи вақтинчалик низом тасдиқланди.

Тошкентда сув тошишининг ягона сабаби йўл ва ариқларга чиқинди ташланиши билан боғлиқ — пойтахт ҳокимлиги

2 ноябрь куни кучли ёмғир ёғиши оқибатида Тошкентнинг айрим кўчаларида сув тошиши кузатилди. Шаҳар ҳокимлиги ушбу тошқинларга ягона сабаб сифатида аҳоли томонидан йул ва ариқларга ташланган чиқиндиларни кўрсатмоқда. Дренаж тизимининг ҳолати ҳақида эса маълумот берилмаган.

Қашқадарёда ҳам кучли ёмғир сабаб йўлларга сув тошиб чиқди

Чоршанба куни ёғган кучли ёмғир сабаб Қашқадарё вилоятининг Китоб, Қамаши, Ғузор ва Деҳқонобод туманларидаги ариқлар, лотоклар ҳамда бошқа сув ўтказиш иншоотларида йиғилган ёмғир сувлари тошиб чиқди. ФВВ аҳоли ва хонадонларга зиён етмаганини маълум қилди.

«Пермакризис» Collins луғати талқинига кўра йил сўзи деб топилди

Collins English Dictionary тузувчилари «узоқ давом этадиган беқарорлик» маъносини англатувчи «пермакризис» атамасини йил сўзи сифатида танлади.

Onix савдосининг биринчи кунида 28 мингдан ортиқ шартнома имзоланди

Chevrolet Onix автомобили сотуви бошланган куни 28 мингдан ортиқ мижоз уни харид қилиш учун шартнома имзолади (умумий тузилган шартномалар сони 30 мингта яқин). Бироқ, автомобиль «Uzavto Motors» вакили 2021 йилда айтганидек, 9−12 минг доллар эмас, балки 13−16 минг доллар атрофида сотилмоқда.

Музработ тумани собиқ ҳокимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарёда Музработ туманининг сентябрда ишдан олинган собиқ ҳокими Эркин Алимов давлат маблағларини ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда. У 4,2 гектар ерни қариндошларига расмийлаштиргани, банклар ҳам унинг қариндошларига 166 млрд сўмлик кредит ажратгани айтилмоқда.

Ботир Кудратходжаев ҳарбий прокурор лавозимига тайинланди

Хоразм вилояти прокурори лавозимида фаолият юритиб келган Ботир Кудратходжаев бош прокурор ўринбосари — ҳарбий прокурор лавозимига тайинланди.

Президент Администрацияси раҳбарига янги ўринбосар тайинланди

Улуғбек Курбанов президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаковнинг ўринбосари — президент протоколи раҳбари лавозимига тайинланди.

Жаҳон инқирозларига қарши курашиш ва инклюзив бозор иқтисодиётини қуриш учун Ўзбекистон ислоҳотларни давом эттириши керак

Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде «Газета.uz»га тақдим этган янги мақоласида камбағалликни 2 бараварга қисқартириш ва аҳоли жон бошига даромади ўртача бўлган мамлакатларнинг юқори қисмига кириш учун ислоҳотлар мувофиқлаштирилиши ва босқичма-босқич амалга оширилиши зарурлиги ҳақида ёзади.

Тошкентда ЙПХ инспектори огоҳлантиришларга бўйсунмаган «Nexia-2» ойнасини синдирди

Тармоқларда Тошкентда ЙПХ инспектори Nexia-2 автомобили ойнасини синдираётгани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ ЙҲХБ ҳолатни ҳайдовчи 4 марта огоҳлантиришга бўйсунмагани ва эшикни ичкаридан қулфлаб олгани билан изоҳлади. Ҳолат юзасидан ҳайдовчи жаримага тортилди.

МБ раҳбари — бюджет тақчиллиги ва инфляциянинг алоқаси ҳақида

Давлат харажатларининг ошиши ортидан инфляция прогнозлардан юқори даражада шаклланмоқда, деди МБ раиси. Регулятор бюджет тақчиллиги 4,2−4,5 фоизга ўсишини кутмоқда, ҳукумат эса 4% бўлишини эълон қилди. Мамаризо Нурмуратов инфляцияни ушлаб туришда бюджет консолидациясининг роли ошганини таъкидлади.

Тожикистон билан чегарадаги «Жартепа» божхона постида 5−12 ноябрь кунлари чеклов ўрнатилади

Самарқанднинг Ўзбекистон — Тожикистон чегарасидаги «Жартепа» чегара божхона постида 5−12 ноябрь кунлари фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланиши вақтинчалик чекланади. Бунга биноларни капитал таъмирлаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётгани сабаб қилиб кўрсатилди.

Ҳукумат лимитга мослаша олмаётгани учун депутатлардан бюджет тақчиллигининг чекланган миқдорини оширишни сўради

Ҳукумат бюджет тақчиллигининг амалдаги чекланган миқдорига мослаша олмаяпти, шу боис парламентдан уни 4 фоизгача оширишни сўради, бу эса давлат харажатларининг 8 трлн сўмга ошишини англатади. Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, келаси йилги бюджет лойиҳасини тайёрлаш ишлари қарийб якунига етган.

Ўзбекистон валюта биржасида илк маротаба фьючерс битимлари имзоланди

Ўзбекистон республика валюта биржаси (ЎзРВБ) платформасида «Асакабанк» ва «Қишлоқ қурилиш банк» иштирокида илк бор валютавий фьючерс шартнома битимлари тузилди. Эскпирация муддати ноябрь ойида белгиланган келишувлар in-house электрон савдо майдонида ташкил этилди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

«Ўз ҳаётимни парвозларсиз тасаввур қила олмайман». Экипаж аъзолари — булутлар орасида ишлаш ҳақида

Uzbekistan Airways бу йил ўзининг 30 йиллигини нишонламоқда. Ҳар йили авиакомпания хизматларидан 2 млндан ортиқ киши фойдаланади, самолётлар эса дунёнинг 50 дан ортиқ шаҳарларига парвоз қилади. Учувчилар ва борт кузатувчилари «Газета.uz»га осмонда ишлашнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди.

ЖЧ-2022: Меҳмонлар учун яхши, Доҳа учун ундан-да яхши

Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига 18 кун қолди. «Газета.uz» ҳар тўрт йилда бир бор ўтказиладиган асосий футбол тадбири иштирокчилари билан таништиришни бошлайди.