5 ноябрь куни Тошкент вақти билан 05:08 да Қозоғистонда зилзила содир бўлди, дея хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 41 км шимолий-ғарбда жойлашган бўлиб, чуқурлик 15 км, магнитуда 4,5 ни ташкил этди.
Ўзбекистон ҳудудиа сезилиш кучи:
Тошкент шаҳрида 4 балл, 41 км;
Тошкент вилоятида 3 балл, 68 км;
Сирдарё вилоятида 2−3 балл, 120 км.