Ўзбекистон ҳудудида 6 ноябрь куни маҳаллий вақт билан 08:56 да зилзила содир бўлди, дея хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Ер ости силкинишлари ўчоғи Бухоро вилоятининг Пешкў туманида, 15 км чуқурликда жойлашган. Эпицентрда зилзила кучи 4 бални ташкил этди.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Пешкў туманида 4 балл, 26 км.
- Шофиркон туманида 2−3 балл, 66 км.
- Конимех туманида 2 балл, 90 км.
- Жондор туманида 2 балл, 91 км.
- Ромитан туманида 2 балл, 95 км.