Тошкент шаҳар Кенгаши 2022 йил бириинчи ярим йилликда пойтахтнинг давлат бюджети 13,8 трлн сўмни ташкил этиб, белгиланган 12,4 трлн сўм прогноз 111 фоизга ортиғи билан бажарилган. Бу ҳақда e-qaror.gov.uz сайтидаги очиқ маълумотларда келтирилади.
Тақдим этилган статистикага кўра, маҳаллий бюджетлар даромадлари 3,2 трлн сўмни ташкил этиб, Тошкент шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетлари белгиланган 2,8 трлн сўм прогноз 116 фоизга бажарилган, маҳаллий бюджетда прогноздан ташқари 412,5 млрд сўм қўшимча маблағ қолган.
Шунингдек, республика бюджетига солиқ тушумлари бўйича белгиланган прогноздан ортиқча туширилган 907 млрд сўм маблағ Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ўтказиб берилгани маълум бўлди.
Президентнинг 31 августдаги [ПФ-213-сонли] фармонига асосан ер участкаларига бўлган ҳукукларни сотишдан тушган 35,6 млрд сўм маблағ Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетининг даромадлар режасини ошириб бажарилган қисмига ўтказилди. Бунинг натижасида 154 млрд сўмдан ошиқроқ пул тушумлари пойтахт бюджетида шаклланди.
Туманлар кесимида энг юқори фойда Олмазор (95,6 млрд сўм), Юнусобод (93,7 млрд сўм) ва Яшнободда (86,2 млрд сўм) қайд этилди.
Энг қуйи кўрсаткичлар эса Бектемир (29,3 млрд сўм) ва Янгихаёт туманларида (33,98 млрд сўм) экани маълум бўлди.
Тошкент шаҳар ва туманлари маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатлари ижроси бўйича 2022 йил 1-ярим йиллик умумий ҳисоботи
Бюджет тушумларининг асосий қисми юридик шахслар мол-мулкидан келадиган солиқлар ташқил этади.
№ | Даромадлар номи | Аниқланган режа | Ижро | Фарқи | |
(+, -) | % | ||||
1 | Фойда солиғи | 98 571 | 115 975 | 17 405 | 117.7 |
2 | Ягона солиқ тўлови, кич.кор.ва микроф. | 400 866 | 418 138 | 17 272 | 104.3 |
3 | Жисмоний шахслар даромад солиғи | 182 372 | 272 355 | 89 983 | 149.3 |
4 | Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи | 48 573 | 46 897 | -1 676 | 96.6 |
5 | Бензин ва дизел ёқилғиси учун солиқ | 240 758 | 248 608 | 7 850 | 103.3 |
6 | Алока хизматлари курсатиш учун акциз солигидан махаллий бюджетларга утказиладиган маблаглаг | 33 668 | 33 668 | 0 | 100.0 |
7 | Алкоголь махсулотлари шу жумладан пиво учун акциз солигидан махаллий бюджетларга утказиладиган махсулотлар | 55 691 | 55 691 | 0 | 100.0 |
8 | Тамаки махсулотлари учун акциз солигидан махаллий бюджетга утказиладиган маблаглар | 71 430 | 71 430 | 0 | 100.0 |
9 | Юридик Мол-мулк солиғи | 433 787 | 569 264 | 135 477 | 131.2 |
10 | Жис.шахслар мол-мулк солиғи | 79 443 | 81 283 | 1 840 | 102.3 |
11 | Юридик шахслар ер солиғи | 339 146 | 360 402 | 21 256 | 106.3 |
12 | Жисмоний шахслар ер солиғи | 60 999 | 63 478 | 2 479 | 104.1 |
13 | Сув солиғи | 43 730 | 48 409 | 4 679 | 110.7 |
14 | Давлат божи | 244 352 | 268 685 | 24 333 | 110.0 |
15 | Жарималар | 144 608 | 179 774 | 35 166 | 124.3 |
16 | Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар | 205 459 | 166 096 | -39 363 | 80.8 |
17 | Бошқа тушумлар | 119 384 | 215 167 | 95 783 | 180.2 |
Даромадлар жами | 2 802 837 | 3 215 322 | 412 485 | 114.7 |
Шу билан бирга, бюджетга ортиқча тўланган солиқлар миқдори ўтган йилга (76 млрд сўм) нисбатан 37 млрд сўмга ёки 51 фоизга қисқарган бўлсада, (39 млрд сўм) юқорилигича қолди.
Бюджет тушумларининг асосий қисми юридик шахслар мол-мулкидан келадиган солиқлар 569,3 млрд сўмни ташқил этиб, прогноз қилинганидан 31,2%га ёки 135,4 млрд сўмга кўп.
Шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳам 272,4 млрд сўмни қайд этиб, белгиланган режадан 49,3%га ёки 89,98 млрд сўмга кўпроқ.
Олти ой давомида 179,7 млрд сўмлик жарималар тўпланган (+24,3%), давлат божлари миқдори эса — на 268,6 млрд сўмни (+10%) ташкил этди.
Якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромад солиғи (46,9 млрд.сўм) ва маҳаллий солиқлар ва йиғимлар (166,1 млрд.сўм) бўйича кўрсаткичлар кутилганидан паст бўлди.