Бектемир туманида яқинлари ва яшаш жойи ҳақида маълумот бера олмаган 13 ва 15 ёшли икки нафар ўсмир топилди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизмати.

Суриштирув давомида улар Юлдашев Зоҳид Саид ўғли ва Юлдашев Жамшид Саид ўғли эканлиги аниқланган. Бироқ уларнинг қариндошлари, яшаш жойи ҳақидаги маълумотлари, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек, туғилган ва яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас.

Ҳозирда улар Тошкент шаҳар ИИББнинг Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.

Бошқарма фуқаролардан юқоридаги шахслар ҳақида маълумот бўлса, Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказининг 71−231−87−56, 71−231−87−54 ёки «102» рақами орқали хабар беришларини сўради.