Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий жамоаси 1−12 ноябрь кунлари Иорданиянинг Аммон шаҳрида ўтказилган 2022 йилги Осиё чемпионатида 10 та медални қўлга киритди.

Эркаклар


Боксчилар бешта олтин, иккита кумуш ва учта бронза медалини қўлга киритиб, эркаклар жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг медаль совриндорлари:

Олтин:

  • -51 кг: Хасанбой Дўсматов;
  • -57 кг: Абдумалик Ҳалаков;
  • -63,5 кг: Руслан Абдуллаев;
  • -75 кг: Саиджамшид Жафаров;
  • +92 кг: Лазизбек Муллажонов.

Кумуш:

  • -80 кг: Одилжон Аслонов;
  • -92 кг: Мадияр Саидраҳимов.

Бронза:

  • -54 кг: Шахзод Музаффаров;
  • -60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов;
  • -67 кг: Асадхўжа Муйдинхўжаев.
  • -80 кг: Одилжон Аслонов
  • -92 кг: Мадияр Саидраҳимов

Бронза:

  • -54 кг: Шахзод Музаффаров
  • -60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов
  • -67 кг: Асадхўжа Муйдинхўжаев.

Эркаклар ўртасида бокс бўйича ОЧ-2022 медаллар рейтинги:

  1. Ўзбекистон — 5−2−3
  2. Қозоғистон — 3−6−3
  3. Иордания — 2−2−1
  4. Таиланд — 2−0−0
  5. Филиппин — 1−0−0
  6. Ҳиндистон — 0−1−4
  7. Монголия — 0−1−4
  8. Япония — 0−1−1
  9. Қирғизистон — 0−0−4
  10. Эрон — 0−0−2
  11. Тожикистон — 0−0−2
  12. Покистон — 0−0−1
  13. Тайван — 0−0−1

Аёллар

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси учта медални қўлга киритди. Навбаҳор Ҳамидова (66 кг гача) финалда кореялик рақибини мағлубиятга учратиб, турнир чемпиони бўлди.

Соҳиба Рўзметова (75 кг гача) финалда ҳиндистонлик Ловлина Боргохайнга имкониятни бой бериб, иккинчи ўринни эгаллади. Фарзона Фозилова эса Осиё чемпионатининг бронза медали соҳибасига айланди.


Аёллар ўртасидаги бокс бўйича ОЧ-2022 медаль жамғармасида Ўзбекистон бешинчи ўринни эгаллади:

  1. Ҳиндистон — 4−1−2
  2. Қозоғистон — 3−1−5
  3. Япония — 1−4−0
  4. Жанубий Корея — 1−1−4
  5. Ўзбекистон — 1−1−1
  6. Тайван — 1−0−2
  7. Вьетнам — 1−0−1
  8. Таиланд — 0−2−1
  9. Монголия — 0−1−4
  10. Иордания — 0−1−1
  11. Филиппин — 0−0−2

Баҳслар видеошарҳини ушбу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда БААда бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида ҳам эркаклар жамоаси биринчи ўринни эгаллаганди, аммо умумжамоа ҳисобида Қозоғистондан кейин иккинчи ўринда қайд этилган.