Тошкентнинг Миробод, Сергели ва Яшнобод туманларининг айрим жойларида иссиқлик таъминоти ўчирилади, деб хабар бермоқда Veolia Energy Tashkent.
14 ноябрь, душанба куни соат 06:30 дан бошлаб ДУ-600 мм магистраль қувурида содир бўлган авария сабабли режадан ташқари ишлар олиб борилиши муносабати билан қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти узилмаган ҳолда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади:
- Қўйлиқ даҳаси 1,2,3,4, 5, 6 ва 7;
- Мунис кўчаси;
- Янги Қўйлиқ кўчаси;
- Фитрат кўчаси;
- Бехтерова Саракўл кўчаси;
- Янги замон кўчаси;
- Толимаржон кўчаси;
- Саракўл кўчаси
Иссиқлик таъминоти 14 ноябрь куни соат тахминан 21:00 га қадар қайта тикланади, дейилади компания хабарида.