Қирғизистонда зилзила содир бўлди, дея хабар берди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Зилзила Тошкент вақти билан 13:01 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Унинг магнитудаси 3 балл, чуқурлик 20 кмни ташкил этди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 304 км жанубий-шарқдалиги аниқланди.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Хўжаобод туманида 2−3 балл, 17 км;
- Булоқбоши туманида 2−3 балл, 20 км;
- Жалақудуқ туманида 2 балл, 25 км.
Эслатиб ўтамиз, ушбу зилзила 14 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида сезилган иккинчиси ҳисобланади. Аввалроқ, соат 03:07 да Тожикистонда бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилгани ҳақида хабар берилганди.