15 ноябрь куни 18:58 да Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ҳудудида зилзила содир бўлди, дея хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Эпицентрда магнитуда 3,6 ни ташкил этди. Чуқурлик — 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 349 км жанубий-ғарбда.
Ҳудудларда сезилиш кучи:
- Пахтачи туманида 4 балл, 8 км.
- Кармана туманида 3 балл, 35 км.
- Навоий шаҳрида 3 балл, 36 км.
- Нарпай туманида 3 балл, 38 км.
- Нуробод туманида 2−3 балл, 42 км.
- Навбаҳор туманида 2−3 балл, 50 км.
- Хатирчи туманида 2−3 балл, 53 км.
- Қизилтепа туманида 2 балл, 55 км.
- Муборак туманида 2 балл, 63 км.
- Каттақўрғон туманида 2 балл, 65 км.
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ҳудудида тез-тез ер ости силкинишлари қайд этилмоқда. Душанба, 14 ноябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор туманида 3 баллик зилзила содир бўлган эди. Бу Ўзбекистон ҳудудида қайд этилган учинчи ер қимирлаши эди.