Фото: «Газета.uz»
Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни Чимёнда қор кўчиши хавфидан огоҳлантирди. Эҳтиёт чораларини кўриш билан бирга «Диққат! Қор кўчкиси хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўради.
17 ноябрь 2022, 09:51
Жамият
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимёнда қор кўчиши хавфи ҳақида эълон берди.
Чимён ҳудудида 17 ноябрь куни соат 08:00 дан 18 ноябрь куни соат 08:00 гача қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.
ФВВ фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришни ва «Диққат! Қор кўчкиси хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўради.
Telegram каналга аъзо бўлинг