Ўзгидромет маркази 18−22 ноябрь кунлари республиканинг 6 та ҳудудида қор кўчиш хавфи борлигини эълон қилди.
Кутилаётган вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан, қуйидагиларда қор кўчиш хавфи элон қилинади:
- Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин тумани;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ тумани ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;
- Наманган вилояти: Поп тумани ва Қамчиқ довони ҳудудида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида.
Марказ тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўради.