«Инвесторлар Ўзбекистон деганда барқарорлик ва келажакка ишончни тасаввур қилишига интилаяпмиз» — Шавкат Мирзиёев

Президент Парижда «Airbus», «Orano», «Suez», «Alstom», «Total Eren», «EDF» каби йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди. У франциялик тадбиркорларни ишлаб чиқариш учун зарур инфратузилма билан таъминлаш, имтиёзлар ва кафолатланган харидлар воситасида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

ФТА Ўзбекистондаги 1 млрд евролик лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида 2025 йилгача бўлган стратегик ҳамкорлик дастури имзоланди. У 1 миллиард евродан ортиқ лойиҳаларни биргаликда амалга оширишни назарда тутади.

Тошкентдаги биринчи пуллик автотураргоҳлар қаерларда ташкил этилади?

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси биринчи пуллик автотураргоҳларни жойлаштириш бўйича режаларини эълон қилди. 10 та марказий кўчада 57 та паркомат ўрнатган ҳолда 2251 та тўхташ жойи ташкил этилади. Шунингдек, 2 та эвакуатор ва 2 та қоидаларни назорат қилувчи электрон тизим (паркон) харид қилинади.

Ўзбекистонда 704,9 млрд сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний ва мақсадсиз сарфлангани маълум бўлди

Ўтган 9 ой давомида 704,9 млрд сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний ва мақсадсиз сарфлангани маълум бўлди. Хусусан, халқ таълими тизимида 47 млрд сўм, соғлиқни сақлашда 30 млрд сўмга яқин қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди. «Бундай ҳолатлар йилдан-йилга ошиб бормоқда», — дейилади қуйи палата хабарида.

«Битта вазирлик бошқаларнинг устидан қўриқчи бўлиши билан муаммо ҳал бўлмайди» — Тимур Ишметов

Қўйи палатанинг навбатдаги мажлисида Ўзбекистонда қарийб 705 млрд сўмлик бюджет маблағлари мақсадсиз сарфлангани маълум бўлди. Молия вазири Тимур Ишметов бунга жавобан бюджет тақсимотини тўғри амалга оширишда барча вазирликлар жавобгар эканини айтиб, уларни масъулиятли фаолият олиб боришга чақирди.

Азиз Абдуҳакимов Япониянинг олий даражадаги ордени билан тақдирланди

Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Япония императоридан «Чиқаётган қуёш катта кордон» орденини қабул қилиб олди. Япониянинг энг қадимий ордени икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшилган кўп йиллик хизматлар учун берилди.

Тошкент кўчаларидаги ёриткичлар тунда ўчирилиши ортидан электр сарфи 25 фоизга камайди

Тошкент кўчаларини салкам 140 мингта чироқ ёритади, бир ойда 29,5 млн кВт соат ёки 13 млрд 279 млн сўмлик электр энергияси сарфланади. Тунги вақтларда чироқларни ўчириб қўйиш орқали 25% электр энергияси тежалмоқда, дея қайд этди «Тошшаҳарнур» ДУК. Бу 4400 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.

Жиззахда маст эр хотинини уриб ўлдиргани айтилмоқда

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида маст эркак шаръий никоҳида бўлган хотинини «нега мени ҳақорат қиласан», дея калтаклади. Оқибатда аёл олган тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этди.

Самарқандда 5 машина иштирокидаги ЙТҲда 1 киши вафот этди

Каттақўрғон туманида Lada Granta, Cobalt, Damas, Lacetti ва Tico иштирокида авария содир бўлди. Оқибатда Damas ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этди.

Қашқадарёда 17 ёшли қиз ис газидан вафот этди

Қарши шаҳрида ижарада яшовчи қиз ҳаммомда из газининг кўпайиб кетиши оқибатида заҳарланиб, вафот этди. Шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини бошлади. 17 ёшли қиз ноябрда ис гази сабаб вафот этганларнинг олтинчиси бўлди.

Германиядан Самарқандга тўғридан-тўғри чартер рейслар йўлга қўйилиши мумкин

Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Германия туристик ассоциацияси президенти Норберт Фиебиг билан учрашув ўтказди. Унда Германиядан Самарқандга тўғридан-тўғри чартер рейслар йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб борилди.

Ноқулай об-ҳаво сабаб Урганч аэропорти учта авиарейсни қабул қила олмади

Урганч халқаро аэропорти қуюқ туман ва кўриш масофаси 300 метрдан кам бўлганлиги сабабли 3 та авиарейсни қабул қила олмади. Москва — Урганч йўловчи рейслари Навоий ва Бухородаги муқобил аэропортларга йўналтирилди.

Самарқандда қиморхона очгани айтилган маҳалла раиси ишдан олинди

Тармоқларда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги маҳалла раиси қиморхона очгани айтилган хабар тарқалди. Вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси раис ваколати муддатидан олдин тугатилганини маълум қилди.

Тижорат банклари доллар курси бўйича таклифларни пасайтирди

22 ноябрь куни банкларда доллар 11 260 сўмдан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 11 240 — 11 175 сўм оралиғида.