24 ноябрь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Davinci мукофоти 2022 танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

UzAuto Motors давлат компаниялари орасида «Иш изловчилар орасида энг талабгир иш берувчи» номинациясида ғолиб бўлди.

Davinci мукофоти танлови 2016 йилдан буён ҳар йили Ўзбекистонда Davinci Management Consulting томонидан ўтказиб келинади. Унда Ўзбекистондаги йирик иш берувчилар — маҳаллий, давлат ва халқаро компаниялар 13 номинацияда иштирок этиб, мамлакатда инсон капиталини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мукофотланади. 2022 йил UzAuto Motors ҳам ушбу танловда фаол иштирок этди ва муносиб тақдирланди.

Бугунги кунда компанияда 12 минг нафардан ортиқ ходим фаолият юритиб, автомобиль ишлаб чиқариш соҳасининг ривожига ҳисса қўшмоқда.

Реклама ҳуқуқлари асосида.