13 ноябрь куни Сурхондарё вилоятининг Тожикистон билан чегарадаги «Сариосиё» чегара божхона постидан франциялик фуқаро 4 дона қуритилган кўкнори бошоғини олиб ўтмоқчи бўлди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди.
Қайд этилишича, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортган ва белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.
Якунда унинг юклари орасида 4 дона қуритилган кўкнори бошоғи борлиги аниқланди. Гиёҳванд модданинг вазни 22,64 граммга тенг.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.