28 ноябрь куни Тошкент вақти билан 00:58 да Хитойда зилзила содир бўлди, дея хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази. Зилзила эпицентри Тошкентдан 471 км жанубий-шарқда, 10 км чуқурликда жойлашган. Магнитуда М=5,2.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Андижон вилоятида 3 балл, 206 км.
- Фарғона вилоятида 3 балл, 238 км.
- Наманган вилоятида 2−3 балл, 268 км.
- Тошкент вилоятида 2 балл, 454 км.