6−8 декабрь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет матбуот хизмати хабар берди.
Табиий офат қуйидаги ҳудудларда кузатилиши мумкин:
- Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин туманида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ,тумани ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;
- Наманган вилояти: Поп туманида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.