Темир йўл ташувларига бўлган талабларни қондириш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати.
Хусусан, 126-сонли Андижон — Хива йўналиши 12 декабрдан бошлаб ҳар куни қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
- Андижон 08:28 — Хива 06:58
125-сонли Хива — Андижон йўналиши 13 декабрдан бошлаб ҳар куни қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
- Хива 08:28 — Андижон 06:56
Шунингдек, 129-сонли Термиз — Андижон йўналиши 12 декабрдан бошлаб, ҳафтанинг ҳар душанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
- Термиз 15:25 — Андижон 12:56
130-сонли Андижон -Термиз йўналиши 13 декабрдан бошлаб, ҳафтанинг ҳар сешанба, пайшанба, жума ва якшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
- Андижон 14:28 — Термиз 11:27
Бундан ташқари, 128-сонли Андижон — Қўнғирот йўналиши 11 декабрдан бошлаб ҳафтанинг ҳар якшанба ва чоршанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
- Андижон 15:52 — Наманган 17:57 — Қўнғирот 18:22
127 сонли Қўнғирот — Андижон йўналиши 13 декабрдан бошлаб ҳар сешанба ва шанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
- Қўнғирот 09:33 — Наманган 10:18 — Андижон 12:27
Чипталарни темир йўл кассаларидан ёки электрон тарзда chipta.railway.uz сайти орқали харид қилиш мумкин.