Ўзбекистонда 10 ойда 18 230 нафар эгизак туғилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 408 тага кўп.
10 ойда ҳудудлар бўйича:
- Самарқанд вилоятида — 2122 нафар;
- Қашқадарё вилоятида — 1888 нафар;
- Фарғона вилоятида — 1717 нафар;
- Андижон вилоятида — 1676 нафар;
- Наманган вилоятида — 1648 нафар;
- Тошкент шаҳрида — 1616 нафар;
- Сурхондарё вилоятида — 1546 нафар;
- Тошкент вилоятида — 1431 нафар;
- Бухоро вилоятида — 954 нафар;
- Хоразм вилоятида — 899 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикасида — 888 нафар;
- Жиззах вилоятида — 777 нафар;
- Навоий вилоятида — 579 нафар;
- Сирдарё вилоятида — 489 нафар чақалоқ дунёга келган.
12 декабрь соат 8:00 дан 13 декабрь 8:00 га қадар кун давомида Ўзбекистонда 2806 нафар чақалоқ туғилди, улардан 1492 нафари ўғил, 1314 нафари қиз болалар. Шулардан 29 нафари эгизаклардир. 11 декабрь куни эса кун давомида 2273 нафар бола туғилди: 1163 ўғил, 1110 қиз, 21 эгизак.