Марказий банк матбуот хизматининг хабар беришича, тўлов ташкилоти лицензия олинган кундан эътиборан бир йил давомида фаолиятини амалга оширмагани муносабати билан:
- International Eco Pay;
- Panda Internet Technology;
- ️UGNIS корхоналарининг тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари чақириб олинди.
Ушбу ҳолат «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонуннинг 25-моддасига мувофиқ Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 15 декабрдаги қарорига асосида амалга оширилди.
Маълумот учун, International Eco Pay — 2020 йилнинг 16 майида, Panda Internet Technology — 2021 йилнинг 11 май куни, UGNIS — 2021 йилнинг 12 июлида тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилган.
Ҳозирда тўлов ташкилотлари реестрида фаолият кўрсатувчи компаниялар сони 44 тани ташкил этмоқда.