Қозоғистон президенти Ўзбекистонга етиб келди

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Уни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

21 ёшга тўлмаганларга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланиши кутилмоқда

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари реализация қилишдаги ёш чегараси амалдаги қонунга нисбатан бир ёшга узайтирилиб, 21 ёш этиб белгиланиши мумкин. Бу бўйича қонун лойиҳаси Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисига кўриб чиқиш учун киритилади.

Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида энг кўп қайси сўзларни ишлатди?

Президент 20 декабрдаги парламентга мурожаатида энг кўп «таълим» (25 марта), «аҳоли» (22 марта), «мактаб» (23 марта), «халқ», «инвестиция», «тадбиркорлик», «конституция», «маҳалла» ва «энергетика» сўзларини ишлатди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мурожаат таҳлилини тақдим этишди.

Пойтахт автобусларини таъмирлаш учун 5 млрд сўм ажратилди

Тошкент шаҳридаги 220 дан ортиқ автобусларни жорий ва капитал таъмирлаш учун 5 млрд сўм ажратилди. Маълум бўлишича, 175 та автобус кейинги фаолиятга яроқсиз деб топилган ва улар ҳисобдан чиқарилади.

Ҳокимларни халқ сайлаши ҳақида 6 йилдан бери гапирилади. Энди бу масала Конституция лойиҳасига боғланмоқда

Конституцияга ўзгартишлар киритилгач, аҳоли ҳокимларни бевосита сайлаш ҳуқуқига эга бўлади, деди сенатор Толибжон Мадумаров. Унга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда кенгаш назорати тўғрисидаги қонунлар лойиҳаси тайёр. Ҳокимлар сайлови йўлга қўйилиши ҳақида 2016 йилдан бери гапирилади.

Тошкентдаги «Илҳом» театрида юзага келган ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлган

Ёнғин хавфсизлиги органларининг хулосасига кўра, Тошкентдаги «Илҳом» театрида содир бўлган ёнғинга электр симларининг эскиргани сабабли юзага келган қисқа туташув сабаб бўлган. Театр яқин вақт ичида тиклаш-таъмирлаш ишларини бошлашни режалаштирмоқда.

Ваколатли органларга асосий озиқ-овқатлар сунъий тақчиллигини юзага келтирганларнинг биноларига бевосита кириш ҳуқуқи берилди

Ҳукумат қарори билан ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархлари сунъий оширилиб, бозорларда ажиотажлар юзага келган тақдирда, ваколатли органлар компаниялар биноларига кириш ҳамда омборларда хатлов ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди.

Фарғонада ҳайдовчига «руҳий азоб етказган» ЙПХ инспекторлари жавобгарликка тортилди

Қувалик ҳайдовчи Фарғонада ўзига нисбатан ноқонуний баённома тузган икки нафар ЙПХ ходимини руҳий азоб етказганликда айблаб судга берди. Суд унинг даъвосини қаноатлантириб, инспекторларнинг ҳар бирига 3 млн сўмдан маънавий зарар ундириш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Тошкентда блогер Шоҳида Саломова туҳмат ва ҳақорат қилишда гумонланиб ҳибсга олинди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари блогер Шоҳида Саломовани туҳмат ва ҳақорат бўйича жиноий ишда гумонланувчи сифатида жалб қилди. Аёл «руҳий ҳолатини текшириш учун» тиббий муассасага жойлаштирилди. Қизининг хабар беришича, адвокатга аёл билан учрашишга рухсат берилмаяпти.

Ўзбек-қозоқ бизнес-форумида қиймати $3 млрддан ортиқ келишувлар имзоланди

21 декабрь куни бўлиб ўтган ўзбек-қозоқ бизнес-форуми якунлари бўйича Самарқанд ва Туркистон шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди. Шунингдек, томонлар қиймати $3 млрддан ортиқ бўлган лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.

Ўзбекистон Қирғизистонга туркман газидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб берди

Ўзбекистон Қирғизистонга Туркманистон газидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини Сирдарё дарёсини сув билан таъминловчи Тўхтагул сув омборида сув сатҳининг кескин пасайишига йўл қўймаслик учун етказиб берди.

Самарқандда учта машина тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

Ургут туманида «қизил»да ўтиб кетган Damas Nexia ва Lada билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Lada ҳайдовчиси вафот этди. Damas`нинг икки йўловчиси шифохонага ётқизилган.

Фарғонада эр-хотин ис газидан вафот этди

Учкўприк туманида эр-хотин қўлбола усулда ясалган печкадан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув олиб бормоқда.

Вазирликларнинг бўш турган объектлари уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилади

Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қорақалпоғистонда 252 дона балиқни ноқонуний овлаганлар ушланди

Қораўзак туманида коллектордан 252 дона балиқни ноқонуний овлаган шахслар ушланди. Бунинг оқибатида табиатга 40 млн сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди. Тўпланган ҳужжатлар Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Транспорт вазири президент топшириғидан кейин ҳафтада 4 кун автобусда юришни бошлади

Президент топшириғидан сўнг транспорт вазири Илҳом Махкамов ҳар ҳафта камида 4 кун уйдан ишга боришда автобусдан фойдалана бошлади. Буни вазирнинг ўзи эмас, балки «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Абдужамил Азизов маълум қилди.

Тошкентда ИИО ходимлари 15 ёшли болага қўполлик қилган — пойтахт ИИББ

Тармоқларда вояга етмаган шахс билан ИИО ходими ўртасидаги оғзаки можаро акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ходимларининг қўполлик қилганини тан олиб, уларга нисбатан хизмат текширув тайинланганини маълум қилди.

Қайси турдаги машиналар автобуслар йўлакчасида ҳаракатланиши мумкин бўлади?

Тошкентда 475 кмга яқин 34 та алоҳида автобус йўлакчалари ташкил этилади. ИИВ бошқарма бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоев йўлакларда автобусдан ташқари фақатгина тез ёрдам, ёнғин хавфсизлиги ва ИИВ автомобиллари ҳаракатланиши мумкинлигини таъкидлади.

Тошкентдаги автобусларга қоидабузарликни қайд этувчи камералар ўрнатилади

Тошкентда жамоат транспорти учун мўлжалланган йўлаклардан фойдаланган ва ўз автомобилини бекатларга қоидага зид равишда қолдириб кетган ҳайдовчиларга чора кўриш бўйича янги тизим ишга тушади.

Банкларда доллар курслари тушди

Тижорат банклари 21 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 260 — 11 300 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксар банкларда 11 335 сўм.

Ўзбекистондан Ҳиндистонга қизларни фоҳишаликка юборишнинг олди олинди

Ички ишлар органлари ходимлари Ўзбекистондан Ҳиндистонга қизларни фоҳишаликка юбориш билан шуғулланиб келган эр-хотин фаолиятига чек қўйди.

Тошкентда йўл чизиқлари янгиланиши сабабли тирбандликлар юзага келди

Душанба ва сешанба кунлари Тошкентнинг бир қатор кўчаларида узун тирбандликлар кузатилди. Бунга йўл чизиқларининг янгиланиши сабаб бўлди. Бироқ бу ҳақда олдиндан оммавий эълон қилинмади. Ҳайдовчилар айланма йўлларни топишга мажбур бўлишди.